Боболаримиз ўтмишда, ўша даврда яшаб ўтганига ҳурсанд бўламан.
Агар:
• Камолиддин Беҳзод бу даврда яшаганида, ободонлаштиришда ишлаб, сарғайган арчаларни ва чимларни бўяб юрарди;
• Ибн Сино бу даврда яшаганида, касалхонада шифокор бўлиб, ойлигини ололмай, касаллардан пул ундириб юрарди;
• Амир Темур бу даврда яшаганида, ҳарбий олийгоҳни битириб, ишга жойлашолмай, Россияга кетган бўларди;
• Увайсий ва Нодирабегим бу даврда яшаганида, оқсоч бўлиб, Туркияда ишлаётган бўларди;
• Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотурудийлар бу даврда яшаганида, диний айбловлар билан қамалишган бўларди;
• Хоразмий ва Беруний бу даврда яшаганида, Фанлар Академиясида ўзини кераксиздек ҳис қилиб, кун ўтказарди;
• Алишер Навоий бу даврда яшаганида, ҳеч ким қадрланмайдиган, ўлганида ҳар кун эсланадиган адабиётчи бўларди;
• Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу даврда яшаганида, блогер бўлиб, ҳар ой 15 сутка оларди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев