Эндиликда йигит-қизлар бир-бирлари билан ота-оналар кўриб қолмасин деб хилват кўчаларда яширинча учрашиб юришлари шарт бўлмай қолди. Сон-саноқсиз форумлар, чатлар, мессенжерлар, Скайп, Аська, «Одноклассники», «В контакте», «Фэйсбук» ва шу каби ижтимоий (номни қаранг!) тармоқларнинг уларнинг хизматларига шай турибди. Хўш, бундай мулоқот тарзи мусулмонларга жоизми? Турли жинсдаги кишиларнинг бундай мулоқотида қандай тартиб-қоидалар бор? «Интернет яқин йилларда пайдо бўлган бўлса, унинг қандай қилиб шаръий одоблари бўлсин?» деган савол туғилиши ҳам мумкин. Ҳа, тўғри, интернетнинг пайдо бўлганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо, Аллоҳ таолонинг сўнгги дини, барча замонлар ва маконларга жавоб берувчи, инсониятга икки дунё саодатини кафолатловчи, қиёматгача боқий қолгувчи дини – Исломда шундай одоб ва меъёрлар баён қилинганки, унинг асосида бундан яна ўн аср ўтиб, техника бундан кўра юз баробар тараққиёт этса ҳам, инсоният ривожланишнинг энг чўққисига етса ҳам, унинг ҳаётидаги ҳар бир масала Исломда ҳал қилинган бўлади, Ислом унга ўзининг одилона муносабатини ҳамда ҳақиқий ҳукмни ҳавола қилмай қолмайди.
Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи ҳам бўлганидек, интернетнинг ҳам манфаатли ва зарарли тарафлари бор. Агар уни манфаатли тарзда ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам зиёнга ишлайди.
Батафсил ўқинг: http://islom.uz/content/view/2211/111/ Abu Muslim
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1