Предыдущая публикация
Дабдурустдан совиб кетди Куз,
Тўшагидек ёлғиз аёлнинг.
Якунидек оташин ишқу,
Жавобидек сўнги саволнинг!
Ҳурмоларнинг қуюлди қони,
Гул лабида тугаб бўлди бол.
Ва дарахтнинг сўнги илинжин,
Юлқиб олди ишқпараст шамол!
Қиз ҳаёли каби тўзғиб Кун,
Эрта ётиб олар бурканиб.
Тушларига баҳор кирган Тун.
Совуқларга борар ўрганиб!
Ва атирнинг бўш шишасидек,
Бир четда чанг босади Осмон.
Танноз аёл оқ сийнасидек,
Кўз-кўз қилар ўзини хирмон.
Соғинч сонсиз чумолилардек,
Юрагимга ташмалар емиш.
Қия очиқ қолган эшикни,
То тонггача ғичирлатар...
...Қиш!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев