Ул зот билан уйим нурга тўлса эди,
Болаларим тиззасига олса эди.
Ўлим ҳақдир, лек соғиндим нима қилай,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Хизматига шай бўлардим жоним билан,
Мақтанардим шу ғуруру-шоним билан,
Аллоҳ мени сийласа шу оним билан,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Тўйларимнинг боши бўлиб турса эди,
Суянганим, тоғим бўлиб берса эди,
Яна озроқ ёнгинамда юрса эди,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Отаси бор одамларга қилдим ҳавас,
Минг меҳрибон отангиздек бўла олмас,
Тирик юрган оталар хор бўлмаса бас,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Болам деган каломига шунча зорман,
Дуолари сабаб балки омон, борман,
Юзларини бир кўришга интизорман,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Йилда бир бор Хажга олиб бормасмидим,
Дуоларин олиб-олиб қолмасмидим,
Отам бор деб ҳаволаниб юрмасмидим,
Қани мени отам тирик бўлса эди.
.
Қани мени отам тирик бўлса эди....
.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9