Нега жимсиз, гапингиз йўқми?
Бир сўз айтинг ёниб кетай мен.
Дунёлардан чирт юмиб кўзни,
Ўзимдан ҳам тониб кетай мен.
.
Индамайсиз, гапингиз йўқми?
Бир сўз топинг жонимни олсин.
Мени ғийбат қилган ёмонлар,
Гап тополмай қийналиб қолсин.
.
Нега жимсиз, гапингиз йўқми?
Уялсангиз шивирлаб айтинг.
Зулматларда қолган бу дилим,
Қуёш бўлиб, ой бўлиб қайтинг.
.
Индамайсиз, гапингиз йўқми?
Ҳеч бўлмаса қилинг қўнғироқ.
"Салом"денгда ўчиринг майли,
"Қайдасиз?"деб қилмайман сўроқ.
.
Нега жимсиз, гапингиз йўқми?
Раҳм қилинг, бўлманг бағритош.
Интизорман, хуморман, зорман,
Биз сўз кутиб қирққа етда ёш.
.
Индамайсиз, гапингиз йўқми?
Кутмокдаман кўнглимни тутиб.
Гар йўқ бўлса, иложим қанча,
Яшайманда ўлгунча кутиб.
.
Ҳамон жимсиз, гапингиз йўқми?!...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Катта рахмат, муаллифга омад тилайман.
Менга илиниб, личкамга юборган инсондан миннатдорман.
Кел десанг, келақол десанг агар бас,
Қушлардан баландроқ учардим, ишон.
Тоғлару, дарёлар ҳеч нарса эмас,
Барча тўсиқларни этардим яксон.
Кел десанг, келақол ёнимга десанг,
Ҳеч ким қайтаролмас йўлимдан ортга.
Эртаклардан келган Семурғман, билсанг.
Аҳолиман ўзим ишқ деган юртга!
Келсангчи десангчи, кел де ўтиниб,
Нурларнинг тезлигин қолдирай ортда.
Уммонлар бир қултум сувдек ютилиб,
Манзилим бўларди сен яшар юртда!
Кел дегин, кел деб айт, ҳеч важга кўнма,
Келмасанг, кўрмасам бўлмайди дегин!
Ҳоҳишинг Қуёшдек кўнглим ёритиб,
Истагинг баҳордек таратсин эпкин!
Ёвга ён босмаган аскардек ботир,
Асло имзо чекма келишувларга!
"Соғиниб кетдинку ўзинг ҳам ахир,
Келсанг, қийналардик иккимиз бирга!"
"Сенга бир кун муҳлат, ўйлаб ол майли!
Билмайсан бол каби тотлидир висол!
Тирик эмасмизми шу ишқ туфайли,
Кел энди ҳаётим, жоним келақол!"