Ғурурдан шартта воз кечиб,
Борайми, гуллардан олиб бир сават.
Юрагимни қучиб, кўнглимни қучиб,
Эшик очасанми менга мухаббат?!
.
Борайми, кўрайми йўлга тараддуд,
Борайми, ўтмишнинг ўтиб бахридан,
Одамлар гап-сўзи менга чикори,
Фақат асраса бас Аллоҳ қахридан!
.
Борайми,
Сен ўзинг келмадинг ахир,
Китоб-китоб бўлди соғинч шеърларим.
Душманга айланиб бўлдилар бир-бир.
"Унутиб юборган сени!"- дерларим.
.
Борайми қошинга ёмғирдек ёғиб,
Ёзлардек ловуллаб, баҳордек яшнаб.
Кел дегин, уммонни бўғзидан бўғиб,
Ишон, хузуринга бораман бошлаб!
.
Борайми...
Оҳ, сени соғиндим чунон,
Бошқа бардошим йўқ фурсат кутарга.
Умидларим тўла улкан жамодон,
Мендан олдинроқ шай турар кетарга!
.
Ҳамон ёдинг сабаб йиғласам, кулсам,
Ишонсанг сабримнинг косаси тўлди.
Дарёларни кечиб, тоғ ошиб борсам,
"Кутмаган эдим!"- деб айтмасанг бўлди.
Борайми...?
....
Муаллиф номаълум
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2