☝️🍃
☝️САВОБЛАРИ ТОҒЛАРДЕК АММО ЖАҲАННАМГА ОТИЛАДИГАН ИНСОНЛАР..!
🌹Росулуллоҳ ﷺ : саҳобаларидан «Муфлис кимлигини биласизларми?» - деб сўрадилар.
Саҳобалар: Муфлис на дирҳами ва на бирор нарсаси бор бўлган кишига айтилади – дедилар.
🌹Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг умматимдаги муфлис қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади.
Лекин у бу одамни сўккан, унисига туҳмат қилган, бировнинг молини еган, бошқасининг қонини тўккан яна кимнидир урган бўлади.
Ҳалиги кишининг яхшиликларидан уларга олиб берилади.
Агар яхшиликлари тўлашга етмай қолса уларнинг хатоларидан олиб бунга юкланади.
Сўнг уни дўзахга ташланади.»
👳♂️(Имом Муслим ривояти)
☝️▪️Бу бировларнинг ҳақларига хиёнат қилган кишининг ҳолидир.
Қиёмат кунида унинг амаллари тоғлардек бўлса ҳам, бутунлай ҳеч нарсасиз бўлиб қолади.
Кимки ғийбатдан сақланмаса, хиёнат қилган бўлса унинг яхши амаллари ҳақ эгаларига бўлиб берилади.
Ўзига берилган ҳақлар ва омонатларга хиёнат қилган киши қиёмат куни уларни шу тарзда тўлайди...!
✔️_Огоҳ бўлинг Азизлар Ўлим келмасидан олдин ўзингизда ҳеч кимни ҳаққини қолдирманг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев