Жонинг шунчалар ҳам қаттиқми сенинг,
Кунда ўласану,тириксан ҳамон.
Ёмонлар сўзига ишонган кунинг,
Кўзинга ютилиб кетганми уммон!
Тошдан яратганми бошингни тангрим,
Урилган ҳарсанглар қум бўлди,қара?
Жонинг қаерларда топади қўним,
Ҳолингни маймунлар қилса масхара!?
Сен асли ишқ учун яралган ҳилқат,
Меҳрнинг одамзот шаклидагиси.
Сени оддий инсон туққани тухмат,
Сен Қуёшнинг қизи, сен Ойнинг қизи!
Райҳон сочларингдан олган ифорин,
Битта нигоҳингдан яралган Баҳор.
Не улуғ ҳоқонлар бузиб қарорин,
Қаршингда тиз чўкиб турганлари бор!
Пешонанг мисоли ҳудудсиз сархат,
Минг йил ўқилса ҳам тугамас китоб.
Йиғласанг ёмғирлар,ҳайрон,ҳижолат,
Кулсанг дув қизариб кетади офтоб!
Мунча жонинг қаттиқ яралган сенинг,
Мунча ҳас бўлмасанг,бунчалар осмон.
Сабрдан,бардошдан лой қорганму ё,
Сени яратганда қодир Художон.
Минг бор ўлимлардан чиқасан кулиб,
Яна югурасан, еласан ҳар ён.
Кўнглинг бўлинса ҳам минг парча бўлиб,
Ўзинг омон бўлгин, азизам омон!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17
Беназир шоирамизга узоқ умр ва ижодий юксалишлар тилаб қоламан