1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий «Баёнул Қуръон» деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: «қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг». (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан).
Ҳазрат «Баёнул-Қуръон»нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар.
Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
«Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: «Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ёзаётганини кўрганман».
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга «Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти» деб нола қилибдилар. Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан. Қалам ёзишни бошлаган жой эса «Нисо» сурасидаги «Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!» деган оят экан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5