Салом азиз қадрдоним! Биласизми мен бугун жудаям бахтли ва бахтиёрман... Нега дейсизми? Билардим негалигини билмаслигингизни.. Мен бахтлиманки, чунки энди ҳаётимда сиз бор... Ҳа сиз борсиз....
Ярим асрдан ортиқроқ излаган инсоним бор... Мен сизни жуда кӯп изладим. Юрмаган хиёбониму дашту чӯлим ҳаттоки тор сӯқмоқ йӯлаклар ҳам қолмади. Сизни шунчалик изладим. Мана топдим ҳам... Кӯнглим қуёш янглиғ ёришди ҳам....
Лекин биласизми.... Дилим тилим-тилим ҳалиям... Чунки сиз жуда олисдасиз. "Кӯнгил яқин бӯлсин", деган иборани кӯп такрорлашади... Лекин минг афсус дилингиздан ҳам йӯлингиз каби узоқман. Бир бор йӯқлашингиздан минг ёшга ёшаришимни, ширин суҳбатингиздан қайта ҳаётга туғилишимни билмайсизда....
Ҳа билмайсиз.... Дили билан соғинмаган, руҳи билан севмаган инсонни севдим.... Минг шукур севиш, кутиш, соғиниш бахти насиб этди.... Бир файсалуфдан "севиш бахтми ё севилишми, деб сӯрашибди. "Севиш бахт, чунки юрагингиз гӯзал ва тоза экан севибсиз. Севгини ҳар дилга беравермайди. Энг покиза диллар севади ва севиш нималиги била олади", дея жавоб берибди файласуф .. Мен ҳам тоза қалбимда меҳр ёғдуси борлиги учун сева олдим. Бу ҳақиқий бахтим.. .
Севилиш.... Бу ҳақда эса не дейишни билмадим... Қалбимда барг ёзаётган муҳаббат куртакчалари меҳрсизликдан қовжирай бошлади.. . Унга раҳмим келсаям уфқларга тикилиб "Аллоҳ" десам ҳам ожизман. ...
Биргина ӯтинчим бор холос.... У ӯтинч сизни яна бир бора бӯлса ҳам кӯрмоқ...Қӯлингиздан сӯнгги бора тутмоқ... Дилим аср сизга..
Сизни соғиндим.....Аллоҳдан тилагимсиз... Қалбдаги оҳимсиз.... Орзую армонимсиз....
Бугун юрак сизни томон қӯлларимдан тортқилади .. Ӯйдаман . ... Хаёлдаман ... Салкам ярим аср сизни излаб бормоқ учун йӯлдаман....
Синчалак....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев