Предыдущая публикация
Соғинчларга келасанми бас!
Тушларингда ёлворасан,
Қайт!
Лек у тушлар ўнгидан келмас!
Берасанми оғриқларга дош,
Изларимга босмайсанми лаб,
Соғинтирса ўша кўзу қош,
Уйғонсангчи тонглари йиғлаб!
Унитишга уннаб узоқ йил,
Шеърларимдан топасан таскин!
Қани кўнса шу кўнгил савил,
Менсиз қандай яшамоқ мумкин!
Тўкилмасми ичинг тут бўлиб,
Тўхтамасми томирдаги қон.
Томоғингда турган тиқилиб,
Менгинанинг соғинчи, ишон!
Ишон, мени унутмоқ мушкул,
Пушмон сени омон қўймайди.
Ишон, адо бўласан буткул,
Ишон, менсиз яшаб бўлмайди!
Малика Салимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев