- Телефон сотиб олганингдан кейин, биринчи навбатда нима қилдинг? Қиз:
- Биринчи навбатда телефон экранини ҳимоялаш учун махсус қоплама (шиша) ўрнатдим ва ғилоф кийдирдим. Бу нарсалар телефонга ҳар-хил шикаст етишидан ва қирилиш-чизилишлардан сақлайди. Ота:
- Шундай қилишингга кимдир сени мажбур қилдими? Қиз:
- Йўқ, албатта! Ота:
- Нима деб ўйлайсан ... бу нарсалар телефон ишлаб чиқарган фирманинг ўз ишларига лоқайдлигидан эмасми? Қиз:
- Йўқ, фирманинг ўзи шундай нарса (ҳимоя қопламаси ва ғилоф) ларни тавсия қилади! Ота:
- Агар телефонга ғилоф кийдирилса, у яроқсиз ҳолга келадими? Қиз:
- Йўқ, аксинча телефонни ҳар-хил шикаст ва зиён етишидан сақлайди ва шу билан биргаликда унинг қадр-қийматини ҳам сақлаб қолади. Ота:
- Ғилоф кийдирилгандан кейин, телефоннинг жозибадорлиги йўқолиб, кўриниши хунук бўлиб қоладими? Қиз:
- Менимча, ундай бўлмайди. Агарда кўриниши хунук бўлиб қолган тақдирда ҳам, лекин у телефонни бус-бутун сақлаб туради. Бу эса унинг кўринишидан кўра муҳимроқ бўлган нарса. Ота, қизига қараб шундай деди:
- Худди шундай Аллоҳ азза ва жалла аёлларни ўраниб юришларини амр қилди. Бу илоҳий амр уларни эҳтиёт қилиш ва уларга бирор бир зиён етмаслиги учундир. Уларни қийнаш ва уларга ноқулайлик туғдириш учун эмас, балки уларга ғамхўрлик қилганидандир. Ўйлайманки, бу ишорам сенга кифоя қилади қизим?!
Аёлларнинг чиройини кўришга ўз эрларидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Ўзингни хор қилма, азиз бўласан!
Ўз танангни номаҳрамлар назаридан яшир, шунда Аллоҳ таоло сени бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам айбларингни яширади.
#Armona
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев