Рукн: Янгиликлар» ЕВРОПА
Европа Чемпионлар лигаси «В» гуруҳи 5-туридан ўрин олган «Базель» - «Реал» ҳамда «Лудогорец» - «Ливерпуль» учрашувлари ўз якунига етди.
Швейцарияда бўлган учрашувда «Қироллик клуби» 35-дақиқадаги Роналдунинг ягона голи эвазига навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Бензема чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва португалиялик жамоадошига тўпни узатди, Криштиану бўлса рақибларни ажойиб тарзда чалғитиб, ҳисобни очди, 0:1.
Учрашув якунигача бошқа ҳисоб ўзгармади ва мадридликлар гуруҳдаги 5 кетма-кет ғалабаларини қўлга киритишди.
Гуруҳдаги иккинчи баҳс тур сенсацияларидан бири бўлди. Ўйинида кўплаб муаммолар юзага келаётган «Ливерпуль» ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқишни мақсад қилиб Больгарияга ташриф буюрди, бироқ бу ерда ҳам улар муваффақият қозона олишмади.
Учрашувнинг 3 дақиқасидаёқ Абало Миньоле қўлидан чиқиб кетган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни очди, 1:0. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Ламберт рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. 37-дақиқада Хендерсон Стерлингдан ажойиб узатмани қабул қилиб олди ва мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Барча мехмонлар ғалаба қозонди деб турганида, учрашувнинг 88-дақиқасида Терзиев бурчак тўпидан узатилган тўпни Миньоле дарвозасига аниқ йўллади ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
ЕЧЛ,«В» гуруҳи
Базель Швейцария – Реал Мадрид Испания 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:0:1 – 35 Роналду.
Базель– Вацлик, Деген (Хамуди, 76), Шер, Сухи, Сафари, Гаши, Дзуффи (Какитани, 87), Гонсалес, Фрай (Диас, 83), Эмболо, Эль-Ненни.
Реал Мадрид– Навас, Арбелоа, Рамос, Варан, Коэнтрау, Иско (Начо, 90), Родригес (Марсело, 89), Бэйл, Кроос, Бензема (Ильяраменди, 71), Роналду.
Огоҳлантиришлар:Рамос (43), Деген (44), Коэнтрау (48), Сухи (52), Шер (80).
Лудогорец Болгария – Ливерпуль Англия 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Абало, 1:1 – 8 Ламберт, 1:2 – 37 Хендерсон, 2:2 – 88 Терзиев.
Лудогорец– Стоянов, Минев, Кайсара, Моци, Терзиев, Александров (Кристалдо, 72), Дьяков, Мисидьян, Абало (Кишада, 69), Марселиньо, Эшпинью (Юнес, 81).
Ливерпуль– Миньоле, Манкильо, Туре, Шкртел, Жонсон, Стерлинг (Морено, 82), Хендерсон, Аллен, Лейва, Жеррард, Ламберт.
Манба: www.uff.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев