7-узр: Бир аёлни Аллоҳ гўзал қилиб яратган бўлса, нега у гўзаллигини яшириши лозим? Ахир Қуръонда айтилган-ку: "Парвардигорингизнинг неъмати ҳақида бўлса, (кишиларга доимо) сўзланг!" (Зуҳо:11)
Роcтдан ҳам шундайми?
Бу синглимиз Аллоҳнинг оятларидан ёққанини ўз райъича талқин қилиб, ёқмаганини, ортга ташлар экан. Акс ҳолда нега мана бу оятларни олмаяпти:
"Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! (Нур:30-31)
"Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир" (Аҳзоб:59)
Бу давоингиз билан, эй синглим, сиз ўзингиз учун янги шариатни пайдо қилмоқдасиз, яъни, Аллоҳ манъ этган ишларни ҳалол қилиб (мусима учун кўчага ясан-тусан қилиб чиқиш (табарруж) ва ҳижобсиз (суфур) манъ этилгандир), буюрганини бекор қилмоқдасиз.
Аллоҳ таоло бизга берган улкан фазлу-марҳамат - бу иймон ва ҳидоятдир. Ҳижоб эса - ҳидоятнинг бир бўлагидир. Энди нега сиз шундай неъматни баён қилмайсиз?
Хулоса: Аёл киши учун ҳижобдан улканроқ яна қандай неъмат бор экан?!!!
telegram.me/Jannatgaoshiqlar yoki @Abdunosir98 ga murojat qilinglar!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев