----Дорул муқома,
----Дорул муттақийн,
----Дорул қарор,
----Дорус салом,
----Дорул охират,
----Жаннатун олия,
----Жаннатул хулд,
----Жаннату адн,
----Жаннату наъийм,
----Фирдавс,
----Ғурфа,
----Ҳусна.
Дунёдаги энг гўзал нарса АЛЛОҲнинг муҳаббатидир.
Жаннатдаги энг гўзал нарса АЛЛОҲни кўришдир.
Китобларнинг энг фойдалиси АЛЛОҲнинг Китобидир.
Халқларнинг энг яхшиси АЛЛОҲнинг Расулидир!!!
Бугунги
кунда дуч келаётган кўп муаммоларимизнинг ечими «ИЛМ»дир. Илмсизлик,
жоҳилликдан қутилишга ҳаракат қилмас эканмиз, муаммолар гирдобидан ҳам
чиқолмай, БОТИБ ётаверамиз!!!
Бу ҳаётда ҳеч кимга суянма !
Ҳатто соянг ҳам қоронғу жойларда сени тарк этади.
Кимнингдир ҳаёти мукаммал деб ГУМОН қилма !
Уйи борнинг машинаси йўқ.
Хотини борнинг ИШИ йўқ.
Иштаҳаси борнинг таоми йўқ.
Овқати борнинг ўша овқатни ейишга «ИМКОНИ» йўқ.
Қаноат қилсанг, оз ҳам кўпдир.
ТАМАЪ ҚИЛСАНГ, кўп ҳам оздир.
Яхши кўрсанг, узоқ кишинг ҳам яқиндир.
Ёмон кўрсанг, яқин кишинг ҳам узоқдир !!
8 та энг оғир ҳолатлар:
1. Бир шахсга қаттиқ ўрганиб қолсанг~у, тўсатдан унинг ғойиб бўлиши.
2. Сени тушунадиган ёки сени ҳис қиладиган кишини топа олмаслигинг.
3. Бир инсонни яхши кўрсанг~у, аммо уни кўриш ИМКОН*сиз бўлиши.
4. Ўзи тирик бўлатуриб, сенинг кўзингда (сен учун) ўлган бўлиши.
5. Унинг ҳаётида сенга жой йўқ бўлган инсонни яхши кўришинг.
6. Ёлғон гапирганини билиб турсанг~да, уни севганинг учун унга ишонишинг.
7. Кўз ёшларинг юзларингни ювганда ҳам ТАБАССУМ қилишинг.
8. Замон сени ўзинг хоҳламаган нарсага мажбур қилиши.
Иймони
ва қуввати АЛЛОҲдан мадад олиб турган инсон ширин сўз, яхши гумон,
гўзал хулқ ва «ЖОҲИЛ»лардан юз ўгиришдан бошқа нарсани билмайди.
Ҳаёт йўли жуда осон:
Агар
сен АЛЛОҲни ғазабини келтирадиган иш қилмаётган ва бировга азият
бермаётган бўлсанг, одамларнинг гапларига парво қилмай, хоҳлаган ишингни
қилавер.
Агар бир инсон сирингни ичида сақламай бошқаларга айтса, хафа бўлма. Ахир ўзинг СИРингни ичингда сақлай олмадинг~ку!
(Шекспир)
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
ҚАЛБнинг қаттиқлиги,
КЎЗнинг қуруқлиги (ёш тўкмаслиги),
ҲАЁнинг озлиги, дунёга рағбат, орзунинг узунлиги”.
Ҳақиқат аҳли сукут қилган пайтда ботил аҳли ўзларини “ҲАҚИҚАТ УСТИДАМИЗ” деб ўйлашади.
(Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу).
Инсонларнинг ҚАЛБлари «ЖАННАТ» эмас.
Унда (абадий) қолиш учун ўзингни қийнама.
Заиф одам ҳеч қачон кечиролмайди ва бағрикенглик қилолмайди. Кечиримлилик ва бағрикенглик кучлиларнинг сифатларидир.
Безовталик худди тебранма стулга ўхшаб сени ТЕБРАТИБ тураверади, аммо ҳеч қаерга ОЛИБ БОРМАЙДИ.
Сенга
қўполлик билан насиҳат қилган кишига қаттиқ гап айтиб, насиҳатини
тўхтатма. Унинг қўполлиги ортида сенга бўлган кучли муҳаббати турибди.
Сен худди эрта тонгда жиринглайдиган соатни уриб синдирувчи бўлма. Ахир у
соатнинг сени уйғотишдан бошқа “ГУНОҲ”и йўқ~ку!!!
Қаноат ~ кўзойнакдир.
Уни тақсанг, ҲАЁТни чиройли кўра бошлайсан.
Агар АЛЛОҲ сендан кетишини кутмаган нарсангни олиб қўйса, тезда сенга келишини кутмаган нарсангни беради.
(Муҳаммад Мутавалли Шаъровий).
Дунёда йўловчидек бўл. Ортингдан барча чиройли изларни қолдир. Барчамиз бу дунёда меҳмонмиз!!!
МЕҲМОН ЭСА БАРИБИР КЕТАДИ!!!
АЛЛОҲим,
бизларни берганингда шукр қиладиган, балолантирганингда сабр қиладиган,
гуноҳ қилганда истиғфор айтадиган бандаларингдан қилгин!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17