Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ~мўмин~ киши учун одоб намунаси ҳисобланади. Қуйидаги одобларга риоя√• қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ~хулқлари~билан хулқланган бўлади!!! 1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;
3. Кечиримли бўлиш;
4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;
5. Кўп кулишдан сақланиш;
6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;
7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;
9. Оз таом билан кифояланиш;
10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;
11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;
13. Ширин сўзли бўлиш;
14. Фақат рост гапни гапириш;
15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм шафқатли бўлиш;
16. Бахиллик қилмаслик;
17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;
18. Жамоат намозига кечикмаслик;
19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дейиш;
20. Кўп гапиришдан тийилиш!!! 21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;
22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;
23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;
24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;
25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;
27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
28. Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;
29. Саломни кўпайтириш;
30. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16