1. Таврот китобида биринчи бўлиб нозил бўлган нарса нима?
-Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
2. Мадинада Расулуллоҳ (с.а.в.)га биринчи бўлиб ҳадя қилинган нарса нима?
-Зайд ибн Ҳориса ҳадя қилган бир ликопчада нон, ёғ ва сут.
3. Катта Бадр ғазотида мушриклардан ким биринчи бўлиб вафот этди?
-Ал-Асвад ибн Абдуласад ал-Махзумий бўлиб, у мушрикни Ҳамза ибн Абдулмутталлиб ўлдирганлар. 4. Биринчи бўлиб ҳижрат қилган бокира аёл киши ким?
-Умму Кулсум бинт Ақаба ибн Абу Муъит.
5. Биринчи рўза тутган инсон ким?
-Одам (а.с.) биринчи бўлиб рўза тутганлар. Ҳар ойда 3 кун.
6. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларида биринчи бўлиб нима деганлар?
“Раҳм (қариндош уруғчилик)ни боғланглар, боғланглар ”
7. Ким биринчи бўлиб Қуръони карим тафсирини иснод бўйича тасниф этган?
-Молик ибн Анас.
8. Ким биринчи бўлиб мусулмонлар билан бирга Ҳабашистонга ҳижрат қилди?
-Ҳотаб ибн Амр.
9. Ким биринчи бўлиб Аҳмад деган исм билан номланди?
-Расулуллоҳ (с.а.в.), улардан олдин ҳеч ким Аҳмад деб номланмаган.
10. Ким биринчи бўлиб килич билан урушган?
-Иброҳим Халилуллоҳ (а.с.)
11. Ким биринчи бўлиб шалвар (шимга ўхшаш кийим) кийган?
-Иброҳим (а.с.).
12. Ким биринчи бўлиб байтул молга бошчилик қилган?
-Абу Убайда ал-Жарроҳ
13. Ер юзига қайси тоғ биринчи қўйилган?
-Маккадаги Абу Қубайс тоғи
14. Қуръон ҳукмларини биринчи бўлиб ким йиғиб чиққан?
-Имом Шофеъий (р.а.)
15. Биринчи ислом даъватчиси ким?
-Мусъаб ибн Умайр
16. Ҳалифалардан ким биринчи бўлиб ўзининг исмига Аллоҳ деган сўзни қўшган?
-Халифа Мўътасам. У ўзини ал-Мўътасам биллаҳ деган.
17. Ким биринчи бўлиб араб тилида гапирган?
-Исмоил (а.с.) 14 ёшли бола бўлганлар.
18. Байтул-атийқни кимлар биринчи бўлиб тавоф қилишган?
-Фаришталар
19. Соч деган сўзни ким биринчи бўлиб айтган?
-Одам (а.с.).
20. Ким биринчи бўлиб қора тошни имомлардан қабул қилган?
-Ибн аз-Зубайр
21. Маккаи Мукаррамада қайси сура биринчи бўлиб нозим бўлган?
-Алақ сураси.
22. Ким биринчи бўлиб давлат ишларини юритишда дафтарлардан фойдаланган?
-Юсуф (а.с.)
23. Ким биринчи бўлиб Сур чалинганда тирилади?
-Расулуллоҳ (с.а.в.)
24. Исломдаги энг биринчи амир ким?
-Абдуллоҳ ибн Жаҳш ал-Асадий.
25. Яҳудий қабилаларидан қайси қабила биринчи бўлиб Расулуллоҳ (с.а.в.) билан аҳд тузган?
-Яҳуд бани Қайниқоъ
26. Ким биринчи бўлиб “Ла илааҳа иллаллоҳ, муҳаммадун расулуллоҳ” калимасини пулга ёздирди?
-Ал-Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофий.
27. Маккада биринчи бўлиб қайси уй қурилди?
-Даруннадва
28. Санамларга ибодат қилишни ким биринчи жорий қилган?
-Абу Хузоъа Амр ибн Лаҳий.
29. Аллоҳ йўлида ким биринчи бўлиб қиличини қинидан чиқарган?
-Аз-Зубайр ибн ал-Аъвом.
30. Қайси фиръавн подшоҳи биринчи бўлиб тавҳидга иймон келтирган?
-Ихнатон.
31. Аллоҳнинг лаънатига учраган Ер юзидаги биринчи зулмкор киши ким?
-Намруд.
32. Сув орқали Римни фатҳ қилган мусулмон киши ким?
-Муовия ибн Абу Суфён
33. “Амма баъд” деган сўзни ким биринчи бўлиб ишлатган?
-Набий (с.а.в.).
34. Басрадаги биринчи қози ким?
-Абу Марям ал-Ҳанафий.
35. Куфадаги биринчи қози ким?
-Жубайр ибн ал-Қашъам.
36. Мсирдаги биринчи қози ким?
-Қайс ибн Абулоъс.
37. Ким биринчи бўлиб тарозиларни ишлатган?
-Ал-Ҳажжож ибн Юсуф.
38. Ким биринчи бўлиб меҳробларни ичкарига йўнишни буюрган?
-Ал-Валид ибн Абдулмалик.
39. Ким биринчи бўлиб масжидларга кичкина тошларни тўшаган?
-Умар ибн ал-Хаттоб.
40. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотларидан кейин Мадинадан биринчи бўлиб қайси қўшин чиққан?
-Салама ибн аз-Зубайрнинг қўшини.
41. Ким биринчи бўлиб ўлимни хоҳлаган?
-Юсуф (а.с.)
42. Расулуллоҳ (с.а.в.)га биринчи бўлиб қайси намоз фарз қилинди?
-Пешин намози
43. Осмонда ким биринчи бўлиб азон этган?
-Жибрил (а.с.)
44. Ким биринчи бўлиб соатни 12 соатга бўлиб чиққан?
-Нуҳ (а.с.) кемада намоз вақтларини билиш учун.
45. Ким биринчи бўлиб “Субҳаана роббиял аъла” деган?
-Исрофил (а.с.)
46. Ким биринчи бўлиб Маккада тавҳидни намойиш этган?
-Қайс ибн Саъида- Варақа ибн Навфал
47. Аллоҳ таоло биринчи бино қилган нарса нима?
-Осмон.
48. Қалам билан биринчи ёзилган нарса нима?
-Мен тавбаларни қабул қилувчиман. Ким тавба қилса тавбасини қабул қиламан.
49. Аллоҳ таоло қайси кунни биринчи бўлиб яратди?
-Якшанбани.
50. Ким биринчи бўлиб ислом тарихида қамоқларни қурган?
-Али ибн Абу Толиб (р.а.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев