Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло шу салавоти сабабли, унга ўн марта салавот айтади".
Изоҳ: Абу Толҳа ал-Ансорийдан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бир куни тонгда очиқ чеҳра билан юзларида хурсандчилик аломатлари зоҳир бўлган ҳолда чиқдилар. Шунда Саҳобалар у зотга бугун хурсанд кўринасиз, юзингиз ёрқин ё Росулуллоҳ! –дейишди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечасида Раббим тарафидан бир элчи келиб айтдики: "Умматингиздан кимики сизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ унга ўн марта ҳасана ёзиб, ўнта саййиотни кетказар ва даражасини ўн марта олий қилар экан! –дедилар. Ҳадис Имом Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривоятларидан. Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадиларки: "Салавот айтиш энг юксак ибодатлардандир. Чунки Оллоҳ таоло ўзи ҳамда жамики малоикалари Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтган ва мўъминларни ҳам салавот айтишга буюрган. Бошқа ибодатларда эса бундай ҳол кўринмайди". Абу Сулаймон Доромий айтадиларки: "Кимики Оллоҳдан ҳожатини сўрамоқчи бўлса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўлласин, сўнг дуога киришсин. Дуони ҳам шу салавот ва саломлар ила якунласин. Чунки икки салавот ва салом орасида қилинган дуони Оллоҳ таоло қайтармайди. Саид ибн Мусаййаб Умар ибн Хаттобдан ривоят қилишларича у зот айтар эканлар: "Салавот айтилмагунча дуо йўли тўсилиб туради. Агар салавот айтилса дуо йўли очилади". Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики менга бир қоғозда салот ва салом йўлласа, -яъни ёзса- Малоикалар унга салот ва салом ўқийверадилар, модомики менинг исмим унда мавжуд экан".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3