Мен кимман?
Менинг Роббим Аллоҳдир,
Бунга қалбим гувоҳдир.
Пайғамбарим Муҳаммад (с.а.в )
Умматиман тоабад.
Китобимдир Қуръоним,
Унга фидодир жоним !
«Кимсан ?» десангиз қай он,
Айтаман: «Мен мусулмон !»
Дин :
Билсанг, дин, эй мусулмон,
Иймон, ислом ва эҳсон.
Иймон :
Иймон рукни олтидир,
Айтай сизга бирма-бир:
Аввал келтирмоқ иймон
Ҳақ Аллоҳга бегумон.
Сўнгра малакларига,
Кейин китобларига.
Сўнгра иймон келтирмоқ,
Расулларга, эй ўртоқ!
Охиратга ишонч ҳам,
Ишонч дилга қувонч ҳам.
Қадар яхши-ёмони,
Аллоҳдан билмоқ они.
Ислом :
Ислом рукни нечтадир ?
Сизга айтсам, бештадир :
Иймону, намоз, закот,
Рўза ва ҳаж, тутгин ёд !
Эҳсон :
«Эҳсон не?» деб сўрсалар,
Айтай, синаб кўрсалар :
Аллоҳга тоат қилмоқ,
Кўриб тургандек ҳар чоқ.
Кўрмас эсанг сени Уни,
У кўриб тургай сени !
Аллоҳ таоло :
Аллоҳ бордир ва бирдир,
Ишонмаган кофирдир.
У яратган одамни,
Катта-кичик оламни.
Бизни йўқдан бор қилмиш,
Кўплаб неъматлар бермиш.
У Раҳимдир, ҳам Раҳмон,
Бизни севар меҳрибон.
У яратмиш неки бор,
Бизга қилмиш хизматкор.
Биз бандамиз У Зотга,
Шунга келдик ҳаётга.
Кимки бунга ишонмас,
У ҳеч яхши инсонмас !
Қуръон Карим :
Қуръон Аллоҳнинг сўзи,
Қалбимиз ризқу рўзи.
Бизга ҳаёт дастури,
Аллоҳнинг сўнмас нури.
Уни ўқиб, тинглармиз,
Севиб амал қилармиз.
Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам :
Аллоҳ элчиси Аҳмад,
Яъни Ҳазрат Муҳаммад.
Бизга пайғамбардир у,
Меҳрибон раҳбардир у.
Суннати қонун бизга,
Ибратдир ўғил-қизга.
Бизлар унинг уммати,
Орзумиз шафоати.
Жаннат ва Дўзах
Бу дунё ўтгинчидир,
Одамнинг юпанчидир.
Ўлимдан сўнг ҳаёт бор,
Унда дўзах, жаннат бор.
Дўзах жуда ёмон жой,
Кирганнинг ҳолига вой!
У даҳшатли бир олов,
Ёнар тинмайин лов-лов.
Жаннат бир улкан боғдир,
Кирганнинг вақти чоқдир.
Ундадир барча неъмат,
Абадий бахт-саодат.
Унга кирган бахтиёр,
Ундан қолган бўлгай хор!
Мен ИНСОНман !-
Мен инсонман, Одамман,
Одам авлодиданман.
Инсон бўлиб яшайман,
Яхши ишдан тинмайман.
Мақсадим жаннат топмоқ,
Роббим Аллоҳни кўрмоқ.
Мен содиқ мусулмонман,
Чин ҳазрати Инсонман!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев