РУКУЪДАН ОЛДИН ВА УНДАН КЕЙИН ҚУНУТ ЎҚИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
1001. Муҳаммаддан ривоят қилинади:
«Анас (ибн Молик) розияллоҳу анҳудан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодда қунут ўқирмидилар?», деб сўралди.
У киши: «Ҳа!», деди.
«Рукуъдан олдинми?», дейилди.
У киши: «Рукуъдан кейин бироз», деди.
1002. Осим айтади: «Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қунут ҳақида сўрадим».
У киши: «Дарҳақиқат, қунут бор эди», деди.
Мен: «Рукуъдан олдинми ёки кейинми?», дедим.
У киши: «Олдин», деди.
Мен: «Фалончи менга сиз уни рукуъдан кейин деганингизни хабар қилди-ку», дедим.
Шунда у киши: «Ёлғон айтибди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан кейин бир ой қунут қилдилар. Билишимча, у зот қорилар деб аталадиган етмиш чоғлик кишини бошқа мушрик қавмга юбордилар. Улар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрталарида аҳд бор эди. (Улар хиёнат йўли билан қориларни қатл қилишди.) Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ой уларга дуоибад қилиб қунут ўқидилар», деди.
1003. Анас (ибн Молик) розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Риъл ва Заквонни дуоибад қилиб бир ой қунут ўқидилар».
1004. Анас (ибн Молик) розияллоҳу анҳу айтади: «Қунут Шом ва Бомдодда бўлар эди».
*Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича витр намозидан бошқа намозларда қунут ўқилмайди. Мазҳаб уламолари ҳадисларда келган шом ва бомдодда қунут ўқилиши «Бу сенинг ишинг эмас! Ёки уларнинг тавбасини қабул қилади, ёки азоблайди. Бас, улар золимлардир» (Оли Имрон 128) ояти билан насх қилинганлига бир қанча ҳадисларни ҳамда Ибн Масъуд, Ибн Умар, Ибн Аббос ва Абу Дардо разияллоҳу анҳум каби саҳобаларнинг феълларини далил қилиб келтиришади. Умар разияллоҳу анҳу ва Али разияллоҳу анҳуларнинг қунут ўқишлари жангга чиқиш вақтида бўлган. Уламолардан жангга чиқиш вақтидаги қунут мансух эмас деганлари ҳам бор. (Шарҳу Маонил Осор, Ломиъуд Дарорий ала Жомиъил Бухорий)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Кунд сурасини у́збек тили Кирил алтфбода ёзиб колдиринглар илтимос ?
Аллох Рози бу́лсин