------- ------- -------
Ушбу мавзумизга, яъни амри маъруф ва наҳий мункар мавзусига тааллуқли ишлардан яна бири қуйидаги ҳадисда ифода этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: Дуо қилганингизда ижобат қилмайдиган, сўраганингизда бермайдиган, нусрат сўраганингизда нусрат бермайдиган бўлишимдан олдин маъруфга буюриб, мункардан қайтариб қолинглар!».
Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ё яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмаса Аллоҳ таоло устингизга Ўзи тарафидан бир қаттиқ азоб туширади-да, ундан кейин дуо қилсангизлар дуоингизни ижобат қилмайди»
(Имом Аҳмад ривояти).
Амри маъруф ва наҳий мункар юқорида айтганимиздек, энг муҳим ишлардан. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Бану Исроил маъсиятларга берилганида уламолари уларни қайтарди, бироқ улар маъсиятдан тийилмадилар. Шундан сўнг уламолар ҳам улар мажлисларида иштирок этадиган, улар билан бирга ****, бирга ичадиган бўлишди. Аллоҳ таоло улардан бу ишни кўргач, уларнинг қалбларини бир-бирига қарши қилиб қўйди. Сўнг уларни пайғамбарлари Довуд ва Ийсо ибни Марям тилида лаънатлади. «Чунки улар осий бўлиб, ҳадларидан ошган эдилар» (Бақара: 61)».
Бир лафзда: «Бану Исроилга илк нуқсон кириб келиши шундай бўлганди: бир киши бир кишига йўлиқиб, унга: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрқ, қилаётган маъсиятларингни тарк қил!», дерди. Кейин эртаси куни унга йўлиққанида унда кўраётган (маъсиятлар) уни у билан бирга ўтириш ва бирга ****-ичишдан тўсмас эди. Аллоҳ таоло улардан бу нарсани кўргач, қалбларига ноиттифоқликни солди, сўнг уларни лаънатлади».
Ҳазир бўлайлик, бизга ҳам уларга етган нарса етиб қолмасин.
Юқоридаги ҳадисларда келганидек, ушбу вазифани – яъни амри маъруф ва наҳий мункарни – эътиборсиз ташлаб қўйиш ва унга аҳамият бермаслик дуо мақбул бўлмаслиги ва нусрат келмаслиги сабабларидандир.
Шубҳасиз, бу жуда катта мусибатдир.
Мусулмонларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйилишлари, парчаланиб кетишлари, душманларини уларга ғолиб қилиниши, дуолари ижобат қилинмаслиги мана шу вазифани тарк қилишларига жазо ўлароқ келди. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев