------------
(575) 103. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (Салоллохи Алайхи Васаллам.) Қуръон ўқиб, сажда ояти бор сурани ўқиганларида сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан бирга сажда қилар эдик. Ҳатто баъзиларимиз пешонасини қўйиш учун жой топа олмас эди.
(…) 104. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Кўпинча Расулуллоҳ (Саллоллохи Айлайхи Васаллам .) Қуръон ўқирдиларда, сажда оятидан ўтсалар биз билан сажда қилардилар. Ҳатто биз у зотнинг ҳузурларида тиқилиб қолганимиздан баъзиларимиз сажда қилиш учун ўрин топа олмас эди. У сажда намоздан ташқаридаги сажда бўлар эди.
(576) 105. Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (Саллоллохи Алайхи Васаллам.) Нажм сурасини ўқиб сажда қилдилар. У зот билан бирга бўлганлар ҳам сажда қилишди. Лекин бир қария кафтида тош ёки тупроқни олдида пешонасига етказиб: "Мна шу менга кифоя қилади", деди.
Абдуллоҳ айтадилар. Мен ана шу кимсани кейинчалик кофир ҳолда қатл этилганини кўрдим.
(577) 106. Ато ибн Ясордан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Зайд ибн Собитдан имом билан бирга қироат қилиниши хусусида сўрадилар. Шунда Зайд ибн Собит: "Имом билан бирга ҳеч қандай қироат йўқ", деб, Расулуллоҳ (Саллоллохи Алайхи Васаллам.) га "Ваннажми иза ҳаваа", сурасини ўқиганларида у зот сажда қилмадилар, деб гумон қилдилар. (Бу имом Молик мазҳабларидадир. Лекин бизнинг ҳанафийларда сажда қилинади).
(578) 107. Абу Салама ибн Абдураҳмондан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) улар учун "Изассамаун шаққот", ўқиб сажда қилдилар. Намоздан тарқалгач, Расулуллоҳ (Саллоллохи Алайхи Васаллам.) бу сурани ўқиганларида сажда қилганларини хабарини бердилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) 109. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Биз набий (Саллоллохи Алайхи Васалоам.) билан бирга "Изас самаун шаққот", "Иқроъ бисми роббика" сурасида сажда қилдик.
(…) 109. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) "Изас самаун шаққот" ва "Иқроъ бисми роббика" сураларида сажда қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) 110. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Абу Ҳурайра (р.а.) билан бирга кечки намозни ўқидим. У зот намозда "Изас самаун шаққот" ни ўқиб сажда қилдилар. Мен у кишига: "Бу қандай сажда?" десам, у зот: "Абулқосим (Саллоллохи.Алайхи.Васаллам.) ортларида мана шу сура сабабли сажда қилганман. То у зотга йўлиқгунимча (бу сурани ўқисам) сажда қилавераман", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
(…) 111. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Абу Ҳурайрани "Изас самаун ўаққот" ни ўқиб сажда қилганларини кўриб: "Бу сурада сажда қиляпсизми? Десам, у зот: "Ҳа, халилим (с.а.в.) ушбу сурада сажда қилганларини кўрганман. То у зотга йўлиққунимча сажда қилавераман", дедилар.
Шўъба (р.а.): "Набий (Саллоллохи.Алайхи.Васаллам) га йўлуққунчами?" деганларида, мен: "Ҳа", дедим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев