«Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мусулмон киши биродари билан уч кундан кўп аразлашиши ҳалол эмас. Ким уч кундан кўп аразлашиб вафот этса, дўзахга киради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, гўёки унинг қонини тўкибди»
Абу Довуд ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло шундай деб буюрган: «Икки дўстдан бири иккинчисига хиёнат этмас экан, уларнинг учинчи шериги Менман; бири бошқасига хиёнат қилса, Мен ораларидан чиққайман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч хил кимсанинг адо этган намози бошидан бир қарич ҳам юқори кўтарилмас:
1.одамлар ёқтирмаган имом,
2.эрини ранжитиб тунаган аёл,
3.жудо бўлган (алоқани узган) биродарлар»
Ибн Можа ривояти
#Ҳадис
وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبِي فَقَالَ: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ» وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيتَ، فَلاَ تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ، فَلا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لَمَرَضِك وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوتِكَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб: «Дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», - дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Қачон кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Қачон тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев