айтди:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Битта ер устида икки қибла дуруст бўлмагай ва мусулмон бўлган кишилар учун жизйа йўқдир. Жизйа - мусулмон мамлакатида яшовчи бошқа диндаги кишилардан жон бошига олинадиган солиқ. Қонлари ва жонлари ҳимоя этилмоғи эвазига Ислом давлатига тўлов тўлайдилар. Ал-Ироқий Термизий китоби шарҳида ушбу ҳадисни бундай изоҳлайди: «Йил давомида мусулмон бўлса, ундан шу йилнинг жизйаси олинмайди... Мусаннифлар жизйани жиҳод бобидан кейин зикр қилишади, Термизий, Имом Молик сингари, буни закот бобида зикр қилганлар». Жизйани илк бор закот бобида зикр қилган киши Имом Моликдир. Кейинги муаллифлардан баъзиси у кишига эргашган, баъзиси эски усулни қўллаган. Закот бобида зикр этилмоғининг сабаби шуки, закот - мусулмонлар адо этадиган молиявий тўловдир, жизйа эса - кофирлар адо этадиган молиявий тўлов.
Набий соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
“Қачонки Иблис ўз аскарларини жамлаганда, у (Иблис) уларга айтади: ”Кимингиз бугун мусулмонни устидан енгиб чиқсангиз мен унга тож кийдираман”. Шунда шайтонларнинг бири келиб Иблисга айтади: “Мен мусулмоларнинг бирига бориб васваса қилавердим, хатто у ўз аёлига талоқ қўйди”. Лекин Иблис айтади (шайтонга): “У (эр) у (аёл)га яна уйлана олади”. Шунда иккинчи бир бошка шайтон келиб айтади: “Мен мусулмоларнинг бирига бориб васваса қилавердим, хатто у ўз ота-онасига осий бўлди”. Иблис айтади: “Лекин у яна ота-онасига итоат қилишни бошлаши мумкин”. Шунда учинчи шайтон келиб айтади: “Мен мусулмоларнинг бирига бориб васваса қилавердим, хатто у ширк амалини қилди”. Иблис айтади: ”Сен! Сен!” Ва яна туртинчи шайтон келиб айтади: “Мен бўлсам мусулмоларнинг бирини васваса қилишдан тўхтамадим, хатто у бир мусулмонни қатл қилмагунча”. Ва унга хам Иблис “Сен! Сен!” деб тож кийдиради” (“ас-Силсила ас-Сахиха” 1280).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки (ёлғон) қасам ичиб, мусулмон кишининг ҳақини ўзиники қилиб олса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга дўзахни вожиб этиб, жаннатни ҳаром қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, арзимаган нарса бўлса ҳамми?» деб сўрашган эди, «Бутанинг новдаси бўлса ҳам», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ҳавзим (нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқроқ, мушкдан хушбўйроқ ва идишлари самонинг юлдузлари (каби кўпдир). Ундан ичган кимса ҳеч ҳам чанқамас”. Ва яна дедилар: “Мен сизларни ҳавзим олдида кутиб тураман. Ким менинг олдимдан ўтса (ҳавзимнинг сувидан) ичади. Ким ундан сув ичса мудом чанқамас. Менинг олдимга мен таниган ва мени ҳам таниган кимсалар сув ичиш учун келадилар ва мен билан улар ўртасини тўсиб қўйилади”. “Мен: “улар мендан”— деб айтаман. Менга: “Сиз улар сиздан сўнг нима ишлар пайдо қилганларини билмайсиз.”, дейилади. Шунда, мен: “Мендан сўнг ўзгартишлар қилган кишилар узоқ бўлсинлар! узоқ бўлсинлар! “— дейман” (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Дунёда яхши кўрган одамининг жонини олсаму, ундан савоб умид қилган мўмин бандам учун ҳузуримда жаннатдан бўлак мукофот йўқ» (Бухорий ривояти).
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У: «Ё Расулуллоҳ, мол-давлатнинг қайси турига эга бўлсак бўлади?» деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳгa шукр қилувчи қaлб, Аллоҳни ёддa тутувчи (зикр қилувчи) тил вa охират ишларида ёрдaм бeрувчи мўмина aёлга эга бўлингиз» (Саҳиҳу сунан Ибн Можа: 1505).
Ҳар бир мусулмон уч хил туғёнга кетишдан ҳазир бўлсин!
Бу туғёнга олиб борувчи сўзлар «мен», «меники», «ўзимники» сўзларидир. Ушбу уч калима сабабли Иблис, Фиръавн ва Қорунларга бало келган.
Иблис: «Мен ундан (инсондан) яхшиман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратгансан», деган (Сод сураси, 76-оят).
Фиръавн: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?!» деган.
(Зухруф сураси, 51-оят).
Қорун: «У менга ўзимдаги илм туфайлигина берилган», деган
(Қасас сураси, 78-оят).
625. Сафвон ибн Абдуллоҳ ибн Савфондан риваоят қидинади: - У Абу Дардонинг қизига уйланган эди-.
«Шомга, уларнинг олдига бордим. Уйда Умму Дардони топдим. Абу Дардони топмадим.
«Бу йил ҳаж қилмоқчимисан?» деди.
«Ҳа», дедим.
«Бизга яхшилик сўраб дуо қил. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида вакил қилинган фаришта туради. У ҳар қачон ўз биродарига яхшилик сўраб дуо қилса, омийн, сенга ҳам шундай бўлсин! дейди», деди.
Абу Дардони бозорда учратдим. У ҳам шунга ўхшаш гап айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди».
Аль адаб-ал муфрад
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев