|
📖 Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
"Бир куни биз Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, шунда бир киши кириб келди, у кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ кийинган ва сочлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада қоп-қора эди, ва ундан сафар аломатлари йўқ эди, ва бизлардан ҳеч ким уни танимас эдик.
|
У Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига яқин келиб тиззасини ул зотни тиззаларига текказиб қаршиларига ўтирди ва қўлини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб деди: "Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида ҳабар бер!".
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исломнинг моҳияти шуки, сен Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқ эканига ва Муҳаммад Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканига имон келтирмоғинг; беш маҳал намозни адо этмоғинг; закотни ҳақдорларга бермоғинг; рамазонда рўза тутмоғинг; ва Байтни тавоф қилмоғингдир". У киши: "Сен рост айтдинг" деди. Биз эса бундан таъжубландик, у ўзи сўраб ўзи тасдиқлар эди.
|
Сўнг у яна деди: "Менга имон ҳақида ҳабар бер!". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Имон шуки, - сен Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг пайғамбарларига, Унинг Китобларига, Қиёмат Кунига ва Тақдирга, яҳшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига - имон келтирмоғингдир".
Сўнг у яна: "Сен рост айтдинг" деб тасдиқлаб қўйди.
|
Сўнг у киши деди: "Менга иҳсон" ҳақида ҳабар бергин". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сен Аллоҳга ҳудди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, - агар кўра олмасангда, У сен кўриб турганидек Унга ибодат қилишингдир".
|
Сўнг у киши деди: "Энди менга Соат (Қиёма) ҳақида ҳабар бер".
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сўраётган одам билмаганидек, сўралаётган одам ҳам билмас".
|
Сўнг у киши деди: "Унда менга унинг аломатлари ҳақида ҳабар бергин?".
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жория ўзини ҳожасини туғади, ва сен яланг оёқ туя боқарларни осмон ўпар бинолар қуришда бир-бирлари болан мусобақа қилаётганларини кўрасан".
|
Сўнг у киши чиқиб кетди.
|
Бироз вақтдан кегин Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Эй Умар биласанми бу келган ким эди?". Мен айтдим: "Аллоҳ ва Росули билгувчироқ!". Шунда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу Жаброил эди! У сизларга Динларингни таълим бериш учун келибди".
|
Саҳиҳ Муслим 8.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
🔶Ҳадис шарҳи:
|
🔹 "Бир куни биз Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик" - Саҳобеларнинг одатларидан бири, улар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Масжидда ўтиришар, ул зотда кўплаб фойдалик илмларни ва саволларига жавоблар олишар эди.
|
🔹 "... шунда бир киши кириб келди, у кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ кийинган ва сочлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада қоп-қора эди..." - яний Жаброил фаришта улар ҳузурига одам суратида кириб келдилар. Агар асл Фаришта суратида кириб келганларида улар у кишини кўра олмас эдилар.
|
🔹 "...ва ундан сафар аломатлари йўқ эди, ва бизлардан ҳеч ким уни танимас эдик" - бу ҳолат жамоатдагиларни ажаблантирди. У кишида на сафар аломатлари куринмас, ва у кишини жамоатдан бирор киши танимайди. Бу киши қаердан келди ўзи?
|
🔹 "...У киши Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига яқин келиб тиззасини ул зотни тиззаларига текказиб қаршиларига ўтирди.." - бундай ўтириш ҳудди шогирд ўзининг устозини олдида ўтирганга ўҳшайди.
🔹 "... ва қўлини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб деди: "Эй Муҳаммад.." деб мурожат қилди. Жаброил фаришта "Эй Аллоҳнинг росули" демади. Айнан исмлари билан мурожат қилди. Балки Жаброил фаришта буни одамлар у кишини атрофдаги саҳройи бадавийлардан бири деб гумон қилишлари учун қилгандир. Чунки бадавийларни одати шу эдики, улар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга ул зотни исмлари билан мурожат қилишар эди. Бу эса жамоатдагиларни янада таъжублантирди.
|
🔹 "... менга Ислом ҳақида ҳабар бер!". - яний менга Исломни асл мазмун моҳиятини тушунтиргин.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исломнинг моҳияти шуки, сен Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқ эканига ва Муҳаммад Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканига имон келтирмоғинг; беш маҳал намозни адо этмоғинг; закотни ҳақдорларга бермоғинг; рамазонда рўза тутмоғинг; ва Байтни тавоф қилмоғингдир"..
|
Яний бу ерда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Исломни бешта катта аҳкомлари ҳақида ҳабар бердилар. Агар сен ушбу аҳкомларга тўлиқ роя қилсанг, демак сенинг Исломинг бутун мукаммал бўлади. Ул зот қисқароқ қилиб Исломни асосий устумлари ҳақида гапаирдилар. Агар жавобда асосий нарса айтилса у қисқароқ ва тушунишга онсон бўлади. Агар жавоб узундан узун бўлса одамлар уни тушунишлари ва ёдлаб олишлари қийин бўлади. Шу сабабдан Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам жавобни қисқароқ қилиб тушунишга онсон тарзда жавоб бердилар.
|
🔹 "...У киши: "Сен рост айтдинг" деди" - бу эса жамоатдагиларни янада ажаблантирди. Ва улар: "Биз эса бундан таъжубландик, у ўзи сўраб ўзи тасдиқлар эди". - яний жуда таъжуб. Бу ким экан ўзи - ўзи савол бериб ўзи тасдиқлаб турса. Нега унда савол беради билса?
|
🔹 "...Сўнг у киши деди: "Менга имон ҳақида ҳабар бер!". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Имон шуки, - сен Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг пайғамбарларига, Унинг Китобларига, Қиёмат Кунига ва Тақдирга, яҳшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига - имон келтирмоғингдир".
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам юқорида Ислом ҳақидаги саволга қандай қисқа ва лўнда жавоб берган бўлсалар, - имон ҳақидаги саволга ҳам шундай қисқароқ ва тушунарликроқ қилиб жавоб бердилар. Ул зот бу ерда имонни олти асосий шартларини баён қилдилар. Бу олти шартлар бир биридан узулмаслиги ва жам ҳолда имон экани таькидланмоқда.
|
Агарда Ислом билан Имон ҳақида гап кетса, ҳар иккиси ҳам кишида жамланиши фарз ҳисобланади. Исломга амал қилиб имон шартлари тушириб қолдирилса, унда киши мусулмон ҳисобланмайди. Ҳудди шу сингари Имон шартларига роя қилиб Ислом шартлари ҳам унутилса, киши мусулмон ҳисобланмайди. Чинки Ислом ташқи баданий азолар аломати бўлса, Имон эса ички қалб амалларидан ҳисобланади.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айганларидек: "Ислом - очиқ амалдир, - имон эса қалбда бўлади". (Аҳмад "Муснад" 19/374).
|
Жаброил фаришта икки муҳим нарсани, кишини Дини ва Имон ҳақида савол берди. Бу эса ҳар бир мусулмон ушбу масалларни билиши ва амалда тадбиғ этиш фарз эканига далолат қилади.
🔹 "...Сўнг у: "Сен рост айтдинг" деб тасдиқлаб қўйди. Сўнг у киши деди: "Менга иҳсон" ҳақида ҳабар бергин".
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сен Аллоҳга ҳудди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, - агар кўра олмасангда, У сен кўриб турганидек Унга ибодат қилишингдир".
|
Яний: бандада иҳсон сифати шуки, энг аввало Роббисини кўриб тургандек ибодат қилиши керак, - бу аслида ҳаётий дунёда кўз билан жорий қилиб бўлмас нарса. Шунинг учун аввалги "Сен Уни кўриб турганингдек" дан мурод, Роббинга ҳушу қилган ҳолингда унга тақво қилган ҳолингда ибодат қилмоғинг керак экани уқтирилмоқда.
|
Иккинчиси эса бунданда каттароқ бўлиб "Роббинг сени кўриб кузатиб турганини билган ҳолингда Унга ибодат қилмоғинг". Чунки Аллоҳ Таоло бандаларини амалларини кузатиб ҳисобга олиб боради.
|
🔹 "..Сўнг у киши деди: "Энди менга Соат (Қиёма) ҳақида ҳабар бер". - яний Қиёмат вақти қачон келади?
|
Ваҳоланки буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Таоло айтади: "Албатта Қиёмат ҳақидаги билим Аллоҳгагина аён". (Луқмон: 34).
|
Кимки Қиёмат келишига шубҳа қилса у кофирдир.
|
🔹 "...Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сўраётган одам билмаганидек, сўралаётган одам ҳам билмас". - яний мен ҳам сен ҳам Қиёмат қачон бўлиши ҳақида билмаймиз. Уни қачон бошланиш вақти ҳақида Аллоҳ ҳеч кимга ҳабар бермаган.
||
🔹 "...Сўнг у киши деди: "Унда менга унинг аломатлари ҳақида ҳабар бергин".
|
Ҳа албатта Қиёматнинг аломатлари болиб Аҳли Уламолар буни уч қисмга бўлишган:
|
1. Катта аломатлар. Булар 10 та.
|
2. Ўрта аломатлар.
|
3. Кичик аломатлар.
|
Уламолар юқоридаги ўрта ва кичик аломатларни аксариятлари бўлуб ўтганлиги ҳақида айтиб ўтишган. Ва булар қандай аломатлар экани саҳиҳ ҳадисларда ҳабари келган.
|
Катта аломатлари эса Қиёматдан олдин воқей бўладиган ишлардан бўлиб улар қандай ва қай тарзда содир бўлиши ҳақида ҳам очиқ оятлар ва саҳиҳ ҳадисларда зикр қилинган.
|
🔹 "...Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жория ўзини ҳожасини туғади.." - ушбу аломат ҳақида Уламолар икки уч ҳил фикр билдиришган. Аксарият уламолар айтадиларки Қиёматга яқин қулчилик авж олади, жориялар билан ҳожалар жинсий алоқа қиладилар ва улар туғадилар, туғилган бола эса озид бўлиб вақти келиб онасини қулчиликдан озод этади ёки сотиб олади..
|
Бошқа Уламолар эса, фарзандлар оналарига итоат қилмай уларга насиҳатгўй буйруқ берадиган бўлиб кетишади ваҳоказо фикрлар айтилган. Валлоҳу Алам.
|
🔹 "...ва сен яланг оёқ туя боқарларни осмон ўпар бинолар қуришда бир-бирлари болан мусобақа қилаётганларини кўрасан". - бу ерда саҳрои кабирда яшаовчи бадавий араблар ҳақида гап кетяпти. Улар асли саҳро одамлари бўлиб қиладиган ишлари туя боқиш бўлади. Қачонки улар шаҳар аҳолисига аралаша бошласалар, давлатлари молу мулклари кўпайганидан бир бирлари билан ким ўзарга осмон ўпар бинолар қуриб уларни зийнатлаб, у билан фаҳрланиб маҳтана бошлайдилар.. Бу эса Қиёматнинг очиқ аломатларидан ҳисобланади.
|
Бу савол жавобларда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан ҳеч нима гапирмаяптилар. Аллоҳ Таоло айтади: "Муҳаммад ўзидан гапирмас. Бу унга Ваҳийдан бошқа нарса эмас" (Нажм: 3-4).
|
Ҳозирги кунда кўриб турганимиздек камбағал кишилар боийиб баланд иморатлар қуриш буйича бир бирлари билан мусобақа қилмоқдалар. Бу воқеалар эса Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг илоҳий башоратларини айни тақдиқи.
|
🔹 "...Сўнг у киши чиқиб кетди. Бироз вақтдан кегин Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Эй Умар биласанми бу келган ким эди?". Мен айтдим: "Аллоҳ ва Росули билгувчироқ!".
|
Шунда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу Жаброил эди! У сизларга Динларингни таълим бериш учун келибди".
|
Яний бу келган киши Жаброил фаришта бўлиб у Аллоҳ Таолонинг изни билан ташриф буюрди ва сизларга Динларингизни таълим берди.
♻️ Ушбу ҳадисан олинадиган фойдалар:
|
1⃣. Албатта Дин учта мавқейдан иборатдир; Ислом аҳкомлари, Имон асослари ва иҳсон. Имон эса Исломдан устунроқ нарса, - иҳсон эса имондан устунроқ нарсадир.
|
2⃣. Ҳадисда савол орқалик билмаган нарсаларга ойдинлик киритиб олиш керак экани уқтирилмоқда.
|
3⃣. Ушбу ҳадисда агар киши бирор шариат масаласида илмга эга булмаса, - бу ҳақидаги илм Аллоҳ ва Росулга аёнроқ дейиши керак экани уқтирилимоқда. Ваҳоланки бирир киши бирор шарий масалада илмга эга бўлмаса, ушбу илмни эгаларига қолдириши ўзи учун яҳшироқ ва албатта ушбу илм ҳақидаги билимни Аллоҳ ва Росули орқалик билиб олиши керак. Ваҳоланки Ислом Динида Қуръон ва Суннат орқалик барча масалаларни батафсил баён қилинган. Кишдан эса, ушбу тайёр илмларни Уламоларни китобларидан ўқиб ўрганиши ва амалда жорий этиши талаб этилади ҳолос.
|
4⃣. Аҳли илмлар олдида жамоатда одоб сақлаш, ва аҳли илмларни дарсликларини даъватларини гапларини диққат эътибор билан кузатиб тинглаб бориш талаб этилади. Чунки ушбу ҳадисни ривоят қилаётган Саҳоба Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳу ва қолган саҳобелар ҳам Аллоҳ улардан розе бўлсин жараёнга диққат билан эътибор беришганлиги айтиб ўтилмоқда.
|
5⃣. Ҳадисда Қиёматнинг баъзи аломатлари ҳақида зикр қилинишининг сабаби, бу ғайб ишларидан бўлиб муҳим мавзулардан биридир. Одамлар ўзаро суҳбатларида бир бирларига Қиёмат ҳақида эслатиб туришлари, унинг баъзи аломатлари зоҳир бўлиб Ҳисоб куни яқинлашиб келаётганлиги ҳақида огоҳлантириб бир бирларини ҳушёрликга, оҳитартга таёргарлик этишлари ва ушбу илмлар устида тадаббур қилишликга даъват қилмоқликлари керак.
|
🔷 Ҳа шундай.
|
🔶 Ушбу шарҳ мен (Муслим) томонидан Шайҳ Солиҳ Ал Фавзон ҳофизаҳуллоҳнинг шарҳларига қўшимча тарзда шарҳ берилди.
|
🔸 Аллоҳ ушбу илмларни ҳаммамизга фойдалик қилсин. Амин.
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев