|
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
"Солиҳ амаллар (садақа), ёмон ҳотимадан сақлайди".
|
Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: " Саҳиҳ ат тарғийб" 890.
|
Яҳшилик аҳли яҳшилик устида ўлим топадилар.
Саҳоба Абдуллоҳ Ибн Саьд Ибн Абу Сарҳ розиёллоҳу анҳу.
Язид Ибн Абу Ҳабиб айтадилар: "Қачонки Ибн Сарҳ фитналардан қочиб саҳрода юрган вақтда унга ўлим келди. Тунда у сўради: "Тонг оттими?". Унга: " Йўқ хали?! " деб жавоб қилишди. Тонг яқинлашгач у деди: "Ҳишом, мен тонгни совуқ ҳароратини ҳис қилмоқдаман. Текширчи?". Сўнг у дуо қилди: "Ё Аллоҳ! Мени сўнги амалим тонги намоз бўлсин". Кегин у таҳорат олди ва икки ракат намоз ўқишга киришди. Биринчи ракатда Сура аль Фотиҳа билан Аьдиёт сурасини қироат қилди. Иккинчи такатда эса Сура аль Фотиҳа билан яна бир сура ўқиди. Ташаҳудда ўтирганда ўнг томонга салом берди, сўнг чап томонга салом берди ва шу заҳоти жони узилди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
" Нузҳа аль фузала" 214.
|
Садақанинг инсон ҳаёти билан ҳамоҳанг бўлиши керак. Инсон ҳаётий ташвишлар гирдобига кириб кетгани сари у ўз ўлимини унута бошлайди ва ҳатто ўлим уни қизиқтирмай қўяди. Аммо шундай ҳақиқат борки, инсон бир кун келиб ана гу ўлим деган ҳақиқатга рўбарў келади ва бу ҳаётий дунёни тарк этади. Шунинг учун инсон ҳаётида солиҳ амалларни садақаларни кўпайтирса, у ўзини ёмон ўлимдан, шарманда ҳолда бу дунёни тарк этишдан ҳимоя қилади. Садақалари уни ҳатто ўлим вақтида шарманда бўлишидан, оиоасига иснот ва қайғу олиб келишидан сақлайди. Инсон берган садақали қилган солиҳ амалларини мукофоти тарзида Аллоҳ унга бу ҳаётий дунёни бировга малол келмаган ҳолда енгил онсон тарк этишига насиб қилади ин шаа Аллоҳ.
САДАҚА, ТАН-ЖОНИНГ САЛОМТАЛИГИН УЧУН КАФИЛДИР.
|
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
«Сизлар, ҳар бир аъзоингизга садақа беришингиз вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз (Субҳаналлоҳ дейишингиз) – садақа, ҳар бир Тамҳиддингиз (Алҳамдулиллаҳ дейишингиз) – садақа, ҳар бир Таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир Такбирингиз (Аллоҳу Акбар дейишингиз) – садақа, яҳшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларни ҳаммаси учун қуёш кўтарилгандан сўнг икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир», - дедилар.
|
Муслим 720 ривояти.
|
Албатта ушбу намоз, Аллоҳ Таолонинг Мўмин ва Мўмина бандаларига ином этган юксак марҳаматларидандир. Мўмин ва Мўминалар ушбу намозга яшириб қўйилган Аллоҳ Таолонинг ажиб нематлари, марҳаматларидан фойдаланиб қолишлари катта фазилатдир. Шунинг учун ҳам, ушбу намозга вада қилинган баҳту саодатларга эга бўлиш учун ҳам Салафи Солиҳинларимиз ушбу намознинг фазилати ва барокотини юксак даражада эканидан уни асло тарк этмасликга ҳаракат қилишган. Биз ҳам ушбу нафл ибодатларини доими равишда адо этиб юрсак шоядки Роббимиз ином этган ушбу нематларга Роббимизнинг фазли билан мушарраф бўлсак.
|
Эй Диндошим! Аллоҳ сени кўп яҳшиликлари билан сийласин:
|
- Агар дойими тарзда гуноҳлардан покланиб туришни истасанг, унда эрта тонгда (2 ракат) Зуҳони ўқигин ва ўзинг учун кунда садақа беришни одат қилгин.
|
- Агар эрта тонгда 360 бўғининга ҳаммадан аввал садақа бериб қойишни истасанг, унда (2 ракат) Зуҳони ўқигин бу сен учун кунлик садақангдир.
|
- Агар кунлик барча зикр ибодатларингни баракоти ва савоби тўлиқ равишда фойданга қолишини истасанг, унда эрта тонгда (2 ракат) Зуҳони ўқи.
|
- Агар тонгдан то оқшомгача барча ёмонликлардан, кўнгилсиз воқеалардан, мусибат ва ташвишлардан Роббингни паноҳида бўлмоқни истасанг, унда эрта тонгда (4 ракат) Зуҳони ўқи.
|
Ҳа шундай биродарим. Бу намознинг баракотлари шундай фазикатлик.
|
Аллоҳ сени ушбу намознинг маҳаббати ва фазилатлик баракотлари билан сийласин.
. САДАҚА, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕГИНҲАМ УНГА ФОЙДА САВОБ КЕЛТИРИБ ТУРАДИГАН САБАБЛАРДАН БИРИДИР.
|
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Агар Одам фарзанди вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди, фақат учта нарсадан бошқаси: жорий садақа (доимий манфаатли садақа); фойдали билим; (Ота-онаси) учун дуо қиладиган солиҳ фарзанд”.
|
Муслим ривояти.
|
Ушбу ҳадисда учта нарсага алоҳида эътибор берилган. Садақа, илм ва дуо. Яьний: бу мусулмон киши учун энг аввало Аллоҳнинг фазлидир, сўнг банда учун бу ҳаётий дунёда оҳирати учун домий савоб манбаидир. Ақлик одам тириклик чоғида оҳират диёри учун заҳирани ҳаркатини қилади ва срлиҳ амалларини кўпайтиради. Инсон вафотидан кегин унга етиб турдаиган амалларидан берган домий савоб келтириб турадиган садақаси, қолдирган фойдалик илми ва солиҳ фарзандларини уни ҳаққига қилган дуоси. Ва яна ушбу ҳадисда кишини домий ҳалол меҳнат қилишга, илм эгаллашга ва фарзандларини Ислом доирасида тарбиялашга давьат бор.
САДАҚА, РОББИЙНИНГ МУҲАББАТИГА САЗАОВОР БЎЛИШ УЧУН ЭНГ ЯҲШИ ВОСТИАЛАРАДАН БИРИДИР.
|
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Аллоҳ Азза ва Жаллага нисбатан энг севимли амаллар: Мусулмонга берган қувончинг, ёки унинг ғам-ғуссасидан халос қилганинг. ёки уни очликдан халос қилганинг, ёки қарзини тўлаганингдир".
|
Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб".
|
Аллоҳга энг ёқимлик ва Уни муҳаббатига сазовор бўлиш учун энг яхши ҳаракатлардан юири, бу албатта бир мусулмон қалбига қувонч олиб кириш, уни қарзини тўлаб бериш, қорни оч бўлса овқатлантириш, усти кам бўлса устибош олиб бериш ва шулар каби уни ташвишга солган ҳар қандай мусибатини кетказишдир. Бундай амал Роббий ҳузурида нафақат савобдир, балки Аллоҳнинг севгсини қозонишга сабаб амаллардан биридир.
САДАҚА, ҲАТОЛАРНИ КЕТКАЗГУВЧИДИР.
|
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
“Сув оловни ўчирганидек, садақа ҳам хатоларни ўчиради”,
|
Термизий ривояти. Шайҳ Албонига кўра саҳиҳ ҳадис.
|
Инсон ҳатодан ҳоли бўлмайди. Агар инсон ўз ҳатоларини тўҳтатиб турмаса у катталашади ва оқибат гуноҳи кабирага олиб келади. Инсон ўз ҳатоларини қайтармасликни энг яҳши йўлларидан бири, садақани кўпайтиришидир. Садақа инсон ҳатосини нафақат кетказади, балки уни қайтармаслиги учун ҳам туртки бўлиб туради.
САДАҚА, ҚИЁМАТ КУНИДА ЖАҲАННАМДАН ПАНОҲДИР, РОББИЙНИНГ ЮЗИНИ КЎРИШГА САБАБДИР ВА ЖАННАТГА ЙЎЛДИР.
|
Аллоҳ Таоло айтади: “Улар таомни яхши кўришларига қарамай, камбағалларга, етимларга ва асирларга таом берадилар. Улар: “Биз сизларни фақат Аллоҳнинг Юзини истаб овқатлантирамиз ва сиздан ҳеч қандай ажр ва раҳмат истамаймиз! Биз Роббимиздан ўша Қоронғулик ва Мусибат Кундан қўрқамиз», дейдилар. Аллоҳ таоло уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлайди ва уларга фаровонлик ва шодлик (Жаннатни) ато этади”.
(Инсон: 8-11).
|
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
“Ҳеч бўлмаганда яримта хурмо билан (бу ярмини мискинга бериш билан) дўзах ўтидан сақланинг”.
|
Буҳорий ва Муслим ривояти.
|
Ҳар қандай солиҳ амаллар бу ибодатдир. Банда қилаётган ибодатини фақат Аллоҳ ризоси учун, фақат Аллоҳ Юзини истаб қилиши фарздир. Агар инсон қилаётган ҳар қандай солиҳ амалларини Аллоҳ учун қилса, албатта Аллоҳ унга оҳират баҳту саодатини ато этади ва Қиёмат Кунининг даҳшатидан сақлайди. Шу сабабдан инсон қилаётган ҳар қандай солиҳ амалларини аслига қарасин, ким учун қиляпти, Аллоҳ ризоси учунми ёки одамларни олқишлари учунми. Бу масала муҳимдир. Олимлар айтадиларки, инсон амалини Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини икки шарт бор, иҳлос (яьний ёлғиз Аллоҳ Юзини истаб) ва суннатдир (яьний Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига муофиқ). Агар шу икки шарт бир маҳалда жамланса инсон амали Роббий хузурида шаксиз қабулдир ин шаа Аллоҳ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев