Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз ҳабибингга бир оз юмшоқ муҳаббат қил.
Шояд, бирор куни ѐмон кўрганингга айланиб қолар.
Ёмон кўрганингни бир оз юмшоқ ѐмон кўр.
Шояд, бирор куни маҳбубингга айланиб қолар», дедилар».
(Термизий, Байҳақий ва Тобароний ривоят қилишган).
Шарҳ
Инсон эртага нима бўлишини билмайди.
Шунинг учун бир нарсага қўл урганда ҳаддан ошириб юбормаслиги керак.
Хусусан, одамлар билан муомалаларида.
Бировни бугун яхши кўриб турган бўлсанг, эртага ѐмон кўриб қолишинг мумкин.
Ёки аксинчаси ҳам бўлиши мумкин.
Шунинг учун оддий ҳолдаги одамлар билан бўладиган муҳаббат ва ѐмон кўришда ўртача йўл тутган яхшидир.
Аммо Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат қанча кучли бўлса, шунча яхши бўлади.
Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошласин! Омин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев