«Қайсики қавм ичида номозга енгил қарийдиганлар бўлса, улар унинг қўлидан тутмаса (яъни номозга ундамаса) уларга келган энг аввалги жазо ризқлари камайиши бўлади».
(Фатхул-бухорий: Ибн Ражаб, Алханбалий)
Энди мутлақо бенамозлар босиб кетсачи...?
Ёки масжиддан одамларни, ёш болаларни қувиб кузатув камераларини ўрнатишса...?
Нега одамлар: "ПУЛДА БАРАКА ҚОЛМАДИ" деб рассияга кетишининг сабабини билиб олаверинг!!!
Энди Рассияга эмас Марсга кетсангизам, модомики бенамозларни бир ёғлик қилмас экансиз, топган тутганиз «ТЎЙГА» буюрсин деб юраверасизлар!!!
Ва бу ҳали энг бошланғич жазо қолгани олдинда....
Аллоҳ таоло айтади:
«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани деҳқонларни хайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдовчи матодир» (Ҳадид: 20).
Одамларга яхшиликни таълим берувчи олимни барча ҳайвонлар, ҳатто балиқлару чумолиларгача дуо қилишлари[2]
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат олимга осмонлару-ердаги мавжудотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам дуо-истиғфор айтадилар» (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб: 70).
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яхшиликни таълим берувчи кишига барча нарсалар, ҳатто денгизлардаги балиқлар ҳам дуо-истиғфор айтиб турадилар» (Табароний «Авсат»да ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3024).
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло, Унинг малоикалари, самовоту ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли-ю, (сувдаги) балиқлар одамларга яхшиликни таълим берувчи кишига дуо қилиб турадилар»
(Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 1838).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев