-----------
Муоз ибн Жабалдан р.а. ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот: «Эй Муоз! Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи ва Аллоҳ зиммасидаги бандаларнинг ҳаққи нима эканини биласанми?» деганларида, мен: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи – Унга бирор нарсани шерик қилмасдан, Ўзига ибодат қилмоқликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақлари – бирор нарсани Унга шерик қилмаган бандасини азобламаслигидир», деб айт-дилар. Кейин мен: «Эй Аллоҳнинг расули, шундай бўлса, бу ҳақда одамларга хурсандлик хабарини берайми?» десам, у зот: «Йўқ, хабар берма. Агар хабар берадиган бўлсанг, бу нарсага суяниб амал қилмай қўйишади», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Сув ҳақида
Оллоҳ таоло айтади: «(Кофир бўлган кимсалар). барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам иймон келтирмайдиларми?!»
(«Анбие» сураси, 30-оят).
Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзларингиз ичадирган сув ҳақида ҳеч ўйлаб
кўрдингизларми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?! Агар Биз истасак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эрдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!» («Воқиъа» сураси, 68—70-оятлар).
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Қарзга нарса сотиб олиш ҳақида
Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ғазотга чиқдим. Шунда туям имиллаб келаётган эрди, Жаноб Расулуллоҳ ортимдан етиб келиб: «Туянгни менга сотмайсанми?» — дедилар. Мен рози бўлиб, уни ул зотга сотдим. Мадинага етиб келганимизнинг эртасига туяни
Жаноб Расулуллоҳга олиб бордим, ул зот менга унинг ҳақини туладилар».
Оиша разияплоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан маълум муддатга қарзга таом (арпа) сотиб олдилар-да, темир совутларини унга гаровга қолдирдилар».
Саҳиҳул Бухорий.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
#Ҳадис
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар.
– Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди.
– “Аллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, - дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Эй, Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ: “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, - дедилар”.
Имом Термизий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев