Мирзо Улуғбек туманида амалга оширилаётган ишлар
Президентимиз томонидан жорий йилнинг январида юртимиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича қабул қилган қароридаги белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича пойтахтимиз Ички ишлар бош бошқармаси тасарруфидаги барча ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи тизимларда қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, куч ва воситаларни жалб қилиш, тўғри ва манзилли тақсимлаш, ижро самарадорлигини ошириш бўйича ишлар жадаллаштириб юборилди. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ раҳбарияти куни кеча туманда жойлашган 64-сонли умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бошқарма бошлиғининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Дилшод Исмаилбеков, 3-сонли ИИБ бошлиғи майор А.Камбаровлар ўқувчиларга диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг аянчли оқибатлари, интернет тармоқлари орқали тарқатилаётган маданиятимиз, қадриятларимизга ёт, бузғунчи ғояларга алданиб қолмаслик ҳақида ҳаётий мисоллар ёрдамида огоҳлантириш, тушунтиришлар беришди. Йиғилиш сўнгида ўқувчи ва маърузачилар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фарход Жабборов иштирокида туманда жойлашган Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида таҳсил олаётган талабалар билан учрашуви ҳам ёшлар ўртасида қайд этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар таҳлилига қаратилди. Жумладан, рақамли технологияларнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши натижасида интернет тармоқларида бузғунчилик ва залолатга даъват қилувчи турли ҳавола ва гуруҳларнинг тўрига илинмаслик, гиёҳвандлик, уларни тарқатиш ёки граффити орқали мўмай пул топиш васвасасига тушмаслик, буларнинг охири жавобсиз қолмаслиги ҳақида ҳаётий мисоллар ёрдамида сўзлади. Шунингдек, кибержиноятлар, ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлиш, тенгдошларини ҳушёрликка чақириб, биргаликда бу ва бошқа жиноятларга қарши курашишга чақирди. Талабалар маърузачини диққат билан тинглаб, учрашув сўнгида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига қониқарли жавоблар олишди. Бу каби профилактик тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев