Юртбошимиз томонидан “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо унинг мазмун-моҳиятини тегишли масъуллар ва мутасаддилар томонидан чуқур ўрганиш, ўрганибгина қолмай унинг ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Бунга пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани 3-сектор раҳбари Сарвар Жўраев томонидан куни кеча криминоген вазияти оғир ҳисобланиб, қизил тоифа рўйхатига киритилган “Машъал” маҳалласида ўтказган амалий ўқув машғулоти яққол далилдир. Унда маҳалла еттилиги, фаоллари ва тегишли корхона-ташкилот мутасаддилари иштирок этишди. Мазкур маҳалла аҳолиси тўрт мингдан зиёдни ташкил этади. 5 та кўп қаватли ва 785 та хусусий ҳовлиларда 1391 та турли миллат вакилларидан иборат оилалар тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Ана шу хонадонларнинг 20 таси масъуллар томонидан биргаликда ўрганилди. Ўрганишлар натижасида бир нафар маҳалла фуқароси касб эгаллаши учун ўқишга йўналтирилган бўлса, 3 нафари ишга жойлаштирилди яна 3 нафарининг бандлиги таъминланди. Чунончи, маҳаллада яшовчи, ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 1999 йилда туғилган Б.Насритдиновага сектор раҳбари ташаббуси ҳамда ҳомийлар ёрдамида 1 дона миксер ва музлаткич олиб берилди.
Тадбирлар сўнгида С.Жўраев юқорида қайд этилган қарорнинг бандларига тўхталиб, уларнинг ижросини тўлақонли таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгиланишига эътиборни қаратди. Маҳаллада жиноят қилишга мойил бўлган шахсларни барвақт аниқлаш улар билан мунтазам равишда профилактик, тушунтириш ишларини олиб бориш, масъулларни белгилаш ва улар томонидан манзилли, аниқ ишлар олиб борилиши лозимлигини таъкидлади. Шу ўринда машғулотларда йиғилганларнинг таклиф ва тавсиялари ҳам ўрганилди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев