Болам, эшит сенга айтар сўзимни,
Бу дунёдан юмар бўлсам ку'зимни.
Ажал поймонаси олса ўзимни,
Излай-излай тополмассан изимни.
Онам кетди деб, кўзингни ёшлама,
Қаддинг букиб юрагингни ғашлама.
Қўйлар сўйиб қозонга ош дамлама,
Тирикликда ҳурмат қилгин ўзимни,
Сўнг излаб тополмассан изимни.
Қандок қилай бирор ишни қилмасман,
Отанг солган иморатга сиғмасман.
Кеча-кундуз дуо килиб йиғласам,
Миннат қилма, болам берган тузингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.
Баҳор келса боғда бодом гуллайди,
Ишон болам, онанг қайтиб келмайди.
Ҳаётликда қадрим ҳеч ким билмайди,
Ёшлатмагин беҳудага кўзимни.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.
Иложим йуқ, вақтим етиб ўламан,
Ажал келса, бир лах,за хам турмайман.
Соғинсанг хам яна қайтиб келмайман.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.
Ўғил боқдим бир кунимга ярар деб,
Қиз ўстирдим хизматимни қилар деб,
Тун, кечалар ухламадим, болам деб,
Ғафлат босмай хушёр тутгин ўзингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.
Етти, қирк,лар қилиб, пулинг сарфлама,
Савоб қилдим онамга деб, ўйлама,
Қуръон ўқиб дуо қилгин хаққимга,
Руҳим келиб тунда қўллар ўзингни.
Ғафлат уйқусидан очгил кўзингни,
Энди сира тополмассан ўзимни,
Совға қилдим, сенга ширин сўзимни
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев