Умри бино булибдики. отахон хамкишлокларини мол-куйларини адирда бокиб келади. Адирдаги иссикка чидолмаган отахон, бундан бир неча йиллар олдин, адирнинг чуккисига олма кучатини экди. Хар куни сугориб, тагларини юмшатиб, хуллас парваришлаб, кучатни кукартириб олди.
Энди отахон бахайбат олма дарахтини салкинида тушлик килиб. дам олади. Дарахт билан сухбатлашиб дардлашади. Отахон дарахтни сизлаб, болам деб чакиради. Тугри олма дарахти гапирмайдию, бирок йилда шигир-шигир мева солади. Отахан дарахтга караб, болам битта мевангиздан беринг деса , гуёки олма дарахти отахонни эшитгандай, бир дона гарк пишган олмасидан ташлайди.
Шу боиски, бу холни курган хамкишлоклари , отахонни авлиё даражасига чикариб куйишганди.
Сахарлаб адирга етиб келган отахон, олма соясига утирдию, секингина
----Болам битта мевангиздан беринг деди. Бирок бу сафар дарахтдан жавоб булмади, холбуки , шохларида мевалари пишиб саргайиб турарди. Отахон янада баландрок овозда
---болам бир донагина мевангиздан беринг дея такрорлади. Афсуски дарахт мева ташламади.
Ёши бир жойга бориб, худди ёш боладай булиб колган отахон . дарахтдан аразлади. Кузлари намланганича, урнидан турдида, ун беш кадамларча юриб , яна ортига кайтди.
Отахонни кузларидан дув-дув ёщ окарди. Отахон дарахтни аста кучокладида, пичирлаганича
-----Болам. мени кечиринг, кариб эс хушимни еб булибман, ахир бугин рузани биринчи куни эдику дедида куз ёшларини артиб мол куйлари тамонга караб йул олди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев