бўлиб, хар доим тушлик
қилишга одатланган ошхона
ёнидан ўтиб қолибман.
Рамазон ойи таъсир қилибди
шекилли, хўрандалар сони
анчагина камайган. Бу вақтда
аслида, ошхонани яқинига хам
йўлаб бўлмайдиган даражада
одам гавжум бўларди. Бу ерни
сомсаси жуда ширин эди, хам
арзон хам жуда мазали. Қани
энди ифторликка мана
шундай, бир жуфт сомса бўлса
деганча бир ютиниб ўтиб
кетдим. Бугун ўтган кунларга
нисбатан кун анча иссиқ
бўлди. Ифторликка яқин
қолди-ку, лекин қуёшнинг
иссиқ тафти хеч хам қўйиб
юбормайди. Кундузи билан
ишдан орта олмай, дам хам
ололмадим. Шунгами,
доимгидан кўра кўпроқ
чанқаганим билинди. Уйга
қайтаетиб, махалламизнинг
бошидаги дўкондан муздек
сув ва музқаймоқ сотиб
олдим. Ховлига кирдим-у,
тўғри ошхона тамонга юрдим.
Негадир хар доим дастурхон
тузаб, келишимни кутиб
турадиган аёлим кўринмасди.
У ёқ, бу ёққа разм солдим, йўқ.
Ифтор яқинлашяпти, лекин
хали хам дастурхон
тузалмаган. "Қаерда юрибди
экан" дея озроқ жахлим хам
чиқди. Бир икки чақириб хам
кўрдим. - Онаси хо онаси
қаердасан? - Жавоб йўқ -
Қаёққа кетди экан-а. Бироздан
сўнг, тандирхонадан овоз
келди.
- Ассалому алейкум адаси,
яхши ишлаб келдингизми? -
бошида бир сават янги
ёпилган сомсани кўтарганча,
тандир иссиғидан юзлари қип-
қизариб кетган аёлим чикиб
келарди. Рўзадор холатида,
бунинг устига ёзнинг
жазирама иссиғидан
қўрқмасдан, қизиб турган
тандирда сомса ёпган аёлимни
кўриб, СубханАллох деб
юбордим. Қўлимга сочиқ олиб
уни юзига теккан тандирнинг
қорасини артаман, айни дамда
қизариб турган юзларидаги
шу қора доғ уни янада гўзал
қилиб юборгандай эди гўё . . .
Хижолат бўлганидан юзини
олиб қочади.
- Ифторликка сиз ёқтирадиган
сомса қилгандим шунга озгина
кеч қолдим узр, сиз ўтириб
туринг хозир дастурхон
тузайман, - дея атрофимда
гирдикапалак бўлади
Бечорагинам . . . Худди бугун
сомса егим келганини
билгандай. "Эркак кишини
кўнглига йўл ошқозони
орқали бўлади" дейишарди.
Хақ гап. Қани айтингчи?
Аёлларимиз биз учун қирқ
даража иссикда рўза оғзи
билан қизиб турган тандирда
нон ёпса ёки бошқа бир
мазали таомлар пишириб
турса, "адаси, адажониси" деб
тилини ширин қилиб беминнат
хизмат қилиб турса, қайси бир
эркак зоти шундай бахтига
қаноат қилмас экан? «Ўзинга
шукр» дейман
жилмайиб . . . ! ! !
NCL KA 1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6