Албатта, мен доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан офиятни, мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўрайман.
☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен ишончдан сўнг ҳақда шак қилишдан, тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонли-гидан ва қиёмат кунининг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.
☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен бойлик (сабабидан) туғёнга кетишдан, камбағаллик (сабабидан) хор бўлишдан Сендан паноҳ тилайман.
☘️Эй, ваъда қилиб вафо қилган, қўрқитиб афв этган зот, зулм қилиб афсус-надомат қилганни мағфират эт.
☘️Эй, менинг тоатим Уни хурсанд этиб, маъсиятим Унга зарар бермайдиган зот, Сени хурсанд этадиганини менга ато эт ва Сенга зарар бермайдиганини мендан мағфират эт.
☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен Сенга тавба қилиб сўнг яна унга қайтган (гуноҳдан) мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва ўз нафсимдан Сенга (ваъда) бериб сўнг, унга вафо этмаган (ваъдамдан) мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва Сенинг гуноҳ-маъсиятларинг учун мен қувват олган неъматлар учун мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва Сени розилигинг учун деб қилган барча яхшиликларда Сен учун бўлмаган нарса менга аралашиб қолганлигига мағфират этишингни Сендан сўрайман.
☘️Эй Аллоҳ! Мени хор этмагин, албатта, Сен мени билгувчи зотсан. Ва мени азобламагин, албатта, Сен менга қодир зотсан.
☘️Эй Аллоҳ! Қалбимнинг хаёлларини Ўзингнинг хавфинг ва зикринг қил, менинг ҳимматим ва хоҳишимни Ўзинг яхши кўрган ва рози бўлган (нарсалар)да эт.
☘️Эй Аллоҳ! Махлуқларингга қилган барча имтиҳон ва ҳар бир муомалангда Сен учун ҳамду санолар бўлсин. Бизнинг хонадонимизга қилган барча имтиҳон ва ҳар бир муомалангда Сен учун ҳамду санолар бўлсин. Бизнинг жонимизга хоссатан қилган барча имтиҳон ва ҳар бир муомалангда Сен учун ҳамду санолар бўлсин. Ва бизни ҳидоят этганинг учун Сенга ҳамду санолар бўлсин. Бизни азиз этганинг сабабли Сенга ҳамду санолар бўлсин. Бизнинг (айбларимизни) беркитганинг учун Сенга ҳамду санолар бўлсин. (бизга) Қуръон берганинг сабабли Сенга ҳамду санолар бўлсин. (бизга) Аҳл ва мол берганинг сабабли Сенга ҳамду санолар бўлсин. (бизга) Офият берганинг сабабли Сенга ҳамду санолар бўлсин. Сен рози бўлгунингча Сенга ҳамду санолар бўлсин. Сен рози бўлганингда Сенга ҳамду санолар бўлсин. Эй қўрқилса муносиб бўлган ва мағфират талаб қилинса ҳақдор бўлган зот.
Амийн
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17
Кудратинг ва салтанатинга яраша бехисоб хамду санолар булсин!