السُّنَّةُ الْأُولَى: مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ
🌱• КИМ ЁМОНЛИК ҚИЛСА ЎША ИЛА ЖАЗОЛАНАДИ
Аллоҳнинг бу қонуни одамларни қўрқитувчи энг шиддатли қонундир. Аллоҳ Нисо сурасининг 123-оятида бундай марҳамат қилади:
مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ وَلَا يَجِدْ لَهُ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا
🌱• «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас».
🌱• Ушбу оятнинг тафсирида уламолар бундай дейдилар: “Бу оят ўз ичига тақводору фожир, мўмину кофир, валий ва Аллоҳнинг душмани каби барча турдаги инсонларни қамраб олади.
• Яъни гуноҳ қилувчи ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳига яраша жазо олади.
• Хоҳ мўмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин бунинг фарқи йўқ. Гуноҳ қилувчи жазосиз қолмайди”.
• Лекин фалончи шунча гуноҳ қилса ҳам жазоланмай қолаяпти-ку! Ёки мени ўзим фало фалон гуноҳни қилдиму, лекин бирор дард ёки мусибатга чалинмадим-ку?! деган фикр ўтмасин! Чунки жазо деганда фақатгина бир мусибатга учраш ёки бошга бир фалокат келишини тушунмаслик керак.
• Қилинган гуноҳга Аллоҳ томонидан бериладиган уқубат турлича бўлади:
🍂1. Гоҳида хайрли амаллардан маҳрум қилиш.
🍂2. Гоҳида қалб фасодга учраши.
🍂3. Гоҳида фикр ва дунёқараш салбий томонга оғиб бориши.
🍂4. Гоҳида вақтини беҳуда зое қилиш.
🍂5. Гоҳида инсонларнинг нафратига учраш.
🍂6. Гоҳида дуо ижобатидан маҳрум бўлиш.
🍂7. Гоҳида ботил нарсаларга қалбда муҳаббат пайдо бўлиши.
🍂8. Гоҳида эса, бадгумон бўлиб қолиш. Яъни одамлардан фақат ёмон гумон қилиш.
🍂9. Гоҳида эса оилада ҳар доим жанжал, бараканнинг кўтарилиши
🍂10. Гоҳида эса аёлининг эрига қулоқ солмаслиги.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6