Росулуллоҳ с.а.в жаннатга кирганларини биён қилиб айтадилар " Жаннатга кирдим, Жаннатни юқори қисмида фақирларни кўрдим, Ва қуйи қисмида бойлар ва озгина аёлларни кўрдим. Аёлларни жаннатга оз киришлиги уларни иккита нарса билан балоланганлиги зарар қилди. 1) Олтин-кумуш билан 2) Зеб-зийнат, заъфарон билан"
Росулуллоҳ с.а.в айтадилар "Қайси бир аёл ўзига оро бериб, хушбўйларни, атир-упаларни сепиб, ўзини чиройлик қилиб кўчадан бировларни олдидан ўтар экан, У ЗИНО ҚИЛИБДИ" дедилар.
Видолашув ҳажида Росулуллоҳ с.а.в катта жамоат йиғилганда аёлларга қарата шундай дедилар "Дўзах аҳлининг кўпчилиги аёллар эканлигини кўрдим, Бунга сабаб аёлларни тилларини ёмонлиги ва эрларига итоатсизликларидир"
Аёлларимиз эҳтиёт бўлайлик, Кийинишда, Тилларида, Эрларига итоатда жуда эҳтиёт бўлишилари лозим.
Эркак кишилар ҳам аёллари устидан раҳбарликларини уларни қилмишларидан юриш туришларидан бохабар бўлиб Аллоҳ буюргандек юришга тарғиб қилоқлари лозим, Зеро "Даъюс жаннатга кирмайди, Жаннатни ҳидиниям ҳидламайди" дедилар Росулуллоҳ с.а.в.
Даъюс ӯзини аҳли аёлларини опа-сингилларни бировлардан қизғанмайдиган инсон. Бугунги кунда шундайлар кўпайиб бормоқда. Аёлларимиз гапга қулоқ солишмайди деб баҳона қиламиз, Уларни шу ҳолатга келишига ким ёки нима сабаб бўлган, Касални даволашдан кўра олдини олиш яхшимасми. Қиз-сингилларимизни ҳали ёш деб уларга эркинлик берамиз, Ҳоҳлаган кийимларини олиб берамиз, Мода бўлса бўлди, кийимни қандайлигига қарамаймиз. Улар ёшлигидан шунга ўрганишса ёши етгандан кейин қандай бизга итоат этишсин. Мусулмон кишини кийиниши бўлганидек муслималарам бошқа дин вакилларидан ажралиб туришлари учун ўзларига яраша, Аллоҳ буюрганидек кийинишлари лозим. Аллоҳ ҳаммамизни ўзини раҳмати ва мағфиратидан ноумид қилмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9