Бу калима Ислом динининг асоси ҳисобланади. Маъноси АЛЛОҲДАН БОШҚА ИЛОҲ ЙЎҚ деганидир. Ҳаммамиз билаизки бу калима жаннат калитидир. Энди ҳамма калитлар ҳар хил бўлади, Ҳамма калитларда тиши бўлади, Бу калитнинг тиши эса шу калимани айтган инсонни сифатларидир. Бу сифатга эга бўлиш учун бу калимани шартлари бор.
1) Илм - Аллоҳ таолонинг борлигини яккаю ягона Илоҳ эканлигини, унинг илму сифатларини билишлик, Аллоҳни танишлик.
2) Яқийн - Шубҳасиз ишонишлик, Масалан
сизга олмани егиздириб нок единг деса ЙЎҚ олма едим деб турасиз, яъни ишонасиз шунга. Аллоҳнинг борлигига яккаю.ягона илоҳлигига шубҳасиз худди кўргандай ишонишлик. Аллоҳнинг жаннати дўзахига, азобларга Аллоҳ нимани айтган бўлса шуларга сўзсиз ишонишлик яқийнан ишонишликдир.
3) Қабул - Аллоҳ буюрган нарсаларни қабул қилишлик, Аллоҳ ва Росули қайтарган нарсалардан қайтишлик, Ҳеч қандай ақлни нафсни ишлатмасдан сўзсиз қабул қилишликдир, Ҳижоб фарз қилинган дейилганда ҳеч қандай баҳонасиз одамларни гапига кирмасдан, ҲИЖОБНИ ҲАЛИ ҲЕЧ КИМ ЎРАМАЯПТИЮ демасдан сўзсиз қабул қилишликдир. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади "Аллоҳ ва уни Росули бир ҳукмни (буйруқни) қилганда мўъмин ва мўъминаларда ихтиёр қолмайди"
Ҳижоб буюрилганда уарда қабул қилишдан бошқа ихтиёр қолмайди токи улар ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деб мусулмонликни тан олишар экан. Ҳеч қандай ЗАМОН ва бошқа нарсалар баҳона бўлмайди.
4) Инқиёд - Аллоҳ буюрган нарсани ижро қилиш. Вақте ки баъзи аёлларга ҳижоб ўрамайсизми дейилса БИЗНИ ҲИЖОБ ЎРАГАНЛАРДАН, НАМОЗ ЎҚИГАНЛАРДАН КЎРА ҚАЛБИМИЗ ТОЗА, ҲИЖОБ ЎРАМАСАГАМ ҚАЛБИМИЗДА АЛЛОҲ БОР, дейдиганлар НАЖОСАТни ейишибди. Чунки Аллоҳ ва Росулидан буйруқ келганда муъминлар сўзсиз кечиктирмай бажаришга киришишган. Пайғамбаримиз с.а.в даврларида бирорта Ҳижобсиз мўъмина бўлганмас, Бирорта ҳижобсиз очиқ сочиқ юрган аёл ўша аврда бўлганлиги ҳақида ҳадис келганмас. Ҳижоб фарзлиги ҳақида оят нозил бўлганда саҳобия аёллар жойларида тиз чўкиб ўтириб олишган, Ҳатто уйгача бориб олай кейин ўрайман деган гап бўлганмас, МАКТАБНИ БИТИРИБ ОЛАЙ, ТУРМУШГА ЧИҚИБ ОЛАЙ, ИНСТУТНИТАМОМЛАБ ОЛАЙ бунга ўхшаш гаплар бўлганмас. Буйруқ келдими дарров бажаришган. ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деган калимага улар амал қилишган. ҚАЛБИМ ТОЗА деб ўзини Ҳижоб ўрмаганлиги билан фахрланадиганларни қалби энг ифлос қалбдир. ҲИЖОБНИ ЎРОЛМАЯПМАН МАН ГУНОҲКОРМАН, ЎРАЙМАН деб ўзини гуноҳкорлигини тан олганни қалиб тозароқ ҚҚАЛБИМ ТОЗА деганлардан.
5) Сидқ - Аллоҳ ва Росулининг буйруқлари қайтариқлари ҳаммасини сидқ дилдан, ақлни ишлатмасдан тасдиқлашлик. Исро ва Меърож воқеалари ва бошқа буйруқларни тасдиқлаб ШУНАҚАЯМ БЎЛАР ЭКАНМИ деб шабҳаланмаслик. Ғайб илмига шубҳасиз иймон келтиришликдир.
6) Ихлос - Аалоҳнинг буйруқларини Аллоҳ ҳузурида ажр олишлик учун, амалларни холис Аллоҳ учун қилишлик Ихлосдир. Ажрни фақат Аллоҳ ҳузурида олиш учун амал қилишлик, Миннат қилмайди мусулмон одам, Ҳижобни фақат Аллоҳ розилиги учун Аллоҳ ҳузурида ажрини олиш учун холис ўранишлик.
7) Муҳаббат - Аллоҳ ва Рочулини яхши кўришлик.Аллоҳнинг динини Аллоҳнинг ҳукмларини яхши кўрмаан одам ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деганмас. Ҳижобни ўраб туриб ШУ ҲИЖОБНИ АЛЛОҲ АЁЛЛАРГА ҚИЙИН ҚИЛГАНДА деб Аллоҳ ҳукмини ёмон кўрган инсон мусулмонликни даъво қилмасин. Биз мусулмонлар Аллоҳни, Росулини, Динимизни ҳукмлари яхши кўришимиз лозим, Бининг фахримиз, азизлигимиз фақат динимиздир, Бизда динимиздан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ. Мана шу динимизни яхши кўришлигимиз, Аллоҳ ва Росулини Ота-она, бола-чақа малу-дунё ҳамма ҳамма нарсаданам яхши кўрмаганимизгача биз ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ демаган бўламиз..
Мана шу еттита сифат
1) Аллоҳни танишлик.
2) Шубҳасиз ишонишлик.
3) Аллоҳнинг ҳукмларини қабул қилишлик.
4) Аллоҳни ҳукмларига амал қилишлик.
5) Аллоҳ таолонинг ғайб оламини тасдиқлашлик.қ
6) Аллоҳ таолога холис ибодат қилишлик.
7) Аллоҳ таолони, Росулини, Динини яхши кўришлик, ман шу сифатар қайси бир муъминда топилмас экан, у ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ демабди. Мана шуни ҳар биримиз билишимиз керак, Бугунги кунда бу калимани айтяпмизу, нмага аёлларимиз Ҳижоб ўрамшмаяпти? Нимага намоз ўқишмаяти? нимага судхўрлик ҳаром деса фоизга пул олиляпти? Буни тагида касаллик бор... Мана шу ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ десаю Ҳижоб ўрамаса бу дард касаллик, Чунки ИЙМОН ҳали қалбига кирмапти, Тўтиқушдай калимани қайтаришяпти, аммо қалбини Аллоҳ ва унинг дини билан ўнгламапти, Аллоҳ билан ўзини ўнглаган одам, Аллоҳ буюрганини қилади қайтарганида қайтади. Таърихга қарасак Пайғамбаримиз шу калимага Маккада 13 йил чақирдилар, Чунки бу калимани тушуниб билиб амал қилишни инсонлар тушуниб билиб қалбидан иймон келтиришлари учун, Чунки ақидаси бузуқ бўлса уни қилган ибодатлари қабул бўлмайди.
Агарда оналаримизга, опа-сингилларимизга гапларимиз билан қалбларига қаттиқ тегиб қўйган бўлсак Аллоҳ уларни ва бизни гуноҳларимизни мағфират қилсин. Биз уларни яхши кўрганимиздан гапирамиз, Биз муъминлар бир биримизни жаннатга етаклаймиз. Агар аёлларимиз ромол ўрамасак, авратларимизни ёпмасак, эркаклардан ўзимизни олиб қочмасак дўзахга тушиб қоламизу, Мана шунинг учун бир биримизга насиҳат қилиб бир биримизни огоҳлантирамиз...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1