(ривоят)
••••••
••• Ривоят килишларича...
•••Бир оилада туғилган бола энг
ширин даврида, икки-уч яшар
бўлганида ўлиб қолавераркан.
••••Ҳар гал она шўрлик ўлик
боласини бағрига босганча бўзлаб-
бўзлаб йиғларкан, унинг дод-
фарёдига осмон тоқат қилолмай,
дув-дув ёш тўкаркан, тоғлар
ларзага келиб, дарё-ю денгизларда
тошқин ҳосил бўларкан.
••••Лекин эрнинг кўзидан бирор
томчи ҳам ёш чиқмас экан.
•••Ҳар гал боласи ҳаётдан кўз
юмганда онаизор бошини
деворларга уриб йиғларкан,
сочларини юларкан, юзларини
тирнаркан. «Сен ўлгунча, мен ўлсам
бўлмасмиди», дея ўзига Аллоҳдан
ўлим тиларкан.
•••Эр эса бу кулфатни жимгина
ўтказавераркан.
••••Ҳар гал боладан жудо бўлганда,
муштипар она фарзанд доғида
бир-икки ойлаб касал бўлиб
ётаркан, табиблар турли дори-
дармонлар беришиб, ҳар хил
муолажа қилиб, уни аранг оёққа
турғазишаркан.
•••Оилада унга оғир иш
қилдиришмас, қаттиқ ботадиган гап
айтишмас, кўнглига қараб иш
тутишаркан.
•••Эр эса соппа-соғдай
юравераркан.
Ўн биринчи фарзанд уч ёшида жон
таслим қилганда, онанинг тоқати
тоқ бўлибди.
•••-Ҳой эр, отамисан ўзи, нимасан?!
Нега қайғурмайсан?!
•••Хотин шундай деб, тик турган
эрининг ёқасидан олиб, силтаган
экан, эр ерга гуп этиб тушибди-ю,
жон берибди.
••••Бечора эр ғамни ичига юта-юта
тугаб, бир силташгаям бардош
беролмайдиган ҳолатга етиб қолган
экан.
Хеч бир ота онага фарзанд доғини
курсатмасин яратган эгам..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1