Ҳудди миллионердек расход қилади.
Жуда кўп бу холатни кўрганимиз учун айтяпман.
Аслида эри ўша четда зор бўлиб яхши овқатланмаслигини калласига сиғдирмайди хотинлар.
Четдаги эрининг пулини саранжом қилиб йиққан, йиғиб~йиғиб дўконлару, участкалар қилиб, зўр бўлиб кетган оилаларни ҳам биламан.
Ҳамма гап хотиннинг фаросатида.
Хурматли аёлллар!
Орқа -олдингизга қарамай тўйлар қилаётгангизда, керак-керакмас урфу -одатларни ўйлаб топаётганингизда, сават -саватли маросимларни ташкил қилиб, ялтир-юлтирли сарпо-суруқларни тахлаётгангизда шу бемаъни орзу ҳавасларингиз йўлида кимларни қурбон қилаётганингизни асло унутманг!
Балки турмуш ўртоғингиз, балки ўғлингиз бир кунда ўтиб кетадиган аллақандай маросимлар учун қаҳратон совуқда изиллаб меҳнат қилаётгандир.
Кимладандир орқада қолмай, ҳаммаси рисоладагидай бўлсин деб ўз яқинингизни бедаво дардларга чилинтираётганингиз хақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
18-декабрь - Халқаро мигрантлар куни. .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев