- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.
Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.
Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Буш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.
Ибрат :
Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай тасир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8