26 Хотинининг йўқлигидан фойдаланган Каримберди укасига : - Ука ,. энди оиланг бор ,. овқат пиширадиганинг ,. кирингни ювадиган . Келинойингни бошқа безовта қилма . У шундоғам сизларнинг деб келинлик гаштини ҳам сурмаган . Қариб бораяётганга ўхшайди худди . Маслаҳатини ол майли ,. лекин иш буюрма ! -деди .
-- Майли ака ,. ҳозир Нодиранинг олдидан Чаманам келади .. Овқатни ўзим қиламан ,.сиз дам олинг Ҳа айтганча , менга завод уй беряпти , икки хонали .Баҳорда кўчамиз ака ! -деди Рахим акасига
-Билганингдан қолмайсан ихтиёринг ! -деди ғашланиб Каримберди
У уйига кириб кетди
- Келинг дадаси . Рашкингиз келдими нима бало , авзойингиз ўзгариб кириб келдингиз ховлига ?!-кулиб деди Хабиба эрига
- Йўқ , хотини бор одам йўлга солсин хотинини Сизга қараб билмасам ачиндимми ёки меҳрим қўзғалдими , шунга бўлса керак ғалати қарамадим лекин !-деди жойига бориб ўтирар экан Каримберди
Чаман ховлига кириб келди Бу пайтда Рахим қўлинг ўргилсин ош дамлаб қўйган эди
- Уйинг борми сени ҳам ? Уйнинг тополмай адашиб қолдими депман Ошим пишди хотин ака !-деди бир кўзини қисиб хотинига Рахим
-Аашиб ўлибманми уйим тополмай эржон Ҳозир кийимим алмаштираману.,. ўзим сузаман ошни Акамлар кўринишмайди , уйдаларми улар ҳам ?! - сўради эридан аста Чаман
-- Аканг ҳозир Отелло ролига кирган шекилли , Дездимонасига азоб бераётгандир Уйида , акангнинг соғиндингми , меними ??!- деди кулиб Рахим -- Ҳаммаларингни ҳам соғиндим Домлам бир гап айтди Рахим ака Нодира соппа -соғ экан Унда жиддий касаллик йўқ Менимча нимадир етишмаяпти унга !-деди Чаман эрига ва уй ичига кириб кетди
Оила дастурхон атрофига жаъм бўлди Овқатланишди Овқатланиб бўлишгач Чаман Каримбердига қараб : - Ака , Нодира опа соппа -соғ экан Касалхонадан чиқартириб олсак нима дейсиз ? Яна унга битта овунчоқ етишмаяпти экан Балки бола асраб олишар нима дейсиз сиз ?!-деди
- Синглим , мен эрини ўқитдим Шаҳарга бориб уйланиб ол демаганман унга Ўқи , одам бўл деган эдим , билганидан қолмади Аммо барибир жигарим , жигаримники у ҳам чиқариб оламиз Бола асраб олиш , бола асраб олиш ! -Каримберди кўзларининг юмди
-- Хола бир укам , онамиз қазо қилди мана Ахмадалининг сиз олиб кетинг Ёш бола бўлса онам деб катта бўлсин сизнинг !-деди Эътибор опаси холаси билан гаплашиб ўтириб Каримберди ўша воқеани ҳозир эслар эди
- Қизим ёш эмассан . ўзинг ҳам яхши биласан поччанг феълини Беш бола билан икки келинни аранг муроса билан ушлаб турипмиз Мен поччанг билан ҳозир гаплашай , қани нима дер экан !-дея холаси ташқарига чиқди
Бироз ўтиб эр -хотин уй ичига кириб келишади
- Ҳа битта укаларингни боқолмайсизларми ё шу ҳовлига сиғмай қоляптими ? Мен бола асраб боқадиган одам эмасман !-деди поччаси уларга қараб
- Мени ташлаб қўядиган укам йўқ почча , боқиб оламан унимас ҳаммасини ўзим боқаман Опам хато гапириб қўйди холос ! -Ўша гап бўлди-ю холаси билан борди -келди узилди
-Бундан бошқа йўли йўқ эканми келин ? Бола асраб олиш Ҳозир қариндош қариндошга бурда нонни ўйлаб бераяптику сиз бутун бошли одамнинг айтяпсиз Одамлар савоб деган нарсани унутиб боришяпти Эри бор бошида бунақа масалани ўзлари ҳал этишгани маъқул Аммо Нодира қайсар Унинг кўз қарашидан биламан !-деди Каримберди кулиб
- Хўп сиз нима десангиз шу ака !-дея ўрнидан қўзғалди Чаман
-Келин уй олибсизлар бахорда кўчар эмишсизлар , муборак бўлсин !-деди Чаманга қараб Каримберди
-Мен бехабарман ака Укангиз ўзлари айтдимми буни ?!-деди Чаман айб иш қилиб қўйган боладек ерга қараб
-Эр --хотинмисизлар синглим Мени опангиздан яширадиганим йўқ Ичидан пишган мулло эрингиз айтмадими сизга ? Майли келин хафа бўлманг Эхтимол бу ҳам яхшилиққадир !-дея ҳориган кишидек ўрнидан турди Каримберди
Чаман ўйга толганича ўтирган ўрнида ўтириб қолди
-Эй хотин одам ўз боласига хўжайин бўлолмас давр келяптими нима бало ? Аввал кичкинаси энди ўртанчаси кўчаман деяпти Шулар мени қанотим деб қувонган эдим бир пайтлар Кўрмасам тураолмасдим Ахмадали ёш бола чўмилгани бирга борар эдик Сузишни ўргатдим Мактабга чиқди ёзишни ўргатдим Қиш кунлари печни ёқиб чўмилтирардим ўзим Тошмеҳрроқ бўлмайманми ўшанда ҳозир шунчалар қийналмасдим Ҳайхотдек ховлида болалари ўйнаб юрса қани эди шуларнинг Ҳа майли умриларини берсин қайда бўлсалар ҳам Хикмати бордир бу ишларни ҳам муаллимам Нега жимсиз ?!-деди кичкина қизини бошини силаб ўтирган хотинига қараб Каримберди
-Сиз гапиряпсиз мен эшитяпман дадаси Сиз менга болаларингизга кераксиз Сиқилаверманг унчалик !-деди жиддий қараб Хабиба эрига
- Мен куярман боламга -болам куяр боласига Ҳа бўпти сизга керак бўлсам бировга берманг ҳам мени !-деди кулиб Каримберди
- Ким экан ўша олмоқчи бўлган ўзи сочи қолармикан бошида юлиб оламан -а ?!-деди Хабиба жилмайиб
Чаман хоналарида телевизор кўриб ўтирган эри ёнига келди
-Мендан яширган бирор ишингиз борми Рахим ака ? Акангиз норозига ўхшайди Кўнглига қарасангиз бўлар эди !-деди охиста гапириб эрига у
-Эртага болалик бўлсак болалар ўртасига тушиб орамиз бузилмасин деб шу ишни қилдим Баҳорда қўчамиз ҳа тамом вассалом !
-Эр гапи қонун хотин учун дейишади Ўзингиз биласиз !-дея кийимини дазмол қилишга ошиқди Чаман
Нодира деразага тикилиб турганида даволовчи врачи унинг палатасига кириб келди
- Нарсалаингизни йиғиштиринг сизга жавоб тегади кечгача Ортиқ бу ерда ушлаб туролмайман сизнинг синглим Сиз соппа-соғсиз Асли биз касалмиз бу ерда Кўпларнинг кўрдим сиз каби Маслаҳатим бола асраб олинг ёки ишланг Сал овунишингиз керак чалғишингиз Шунда ҳаммаси яхши бўп кетади Йиғиштиринг Чаманхон овсинингиз эканку У киши яхши мутахассис экан Яқинда ўзимизга оламиз у кишини Саломат бўлинг синглим !-дея даволовчи врач чиқиб кетди
-Бола асраб олиш Унга қараб ўтмишимнинг эслайманми ? Бошимга тушган кўргуликларим такрорлансинми яна ? Унинг кўзлари ёшланганида қай аҳволга тушаман ўзим ? Тана бошқа -дард билмас деганлари шуда Эй одамлар , мендан нима истайизлар ўзи ?!- У яна йиғлай бошлади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2