Узоқ йиллар давомида ширкатнинг равнақига ўз хиссасини қўшиб келаётган дурадгор яхши намунали, фахрли ходими бўлганлиги учун иншоат мудири ундан хеч айрилишни истамас эди ва унга охирги марта бир яхшилик қилишини сўраб, бир уйнинг қурилишида иштирок этишини илтимос қилди. Уста хам унинг таклифини қабул қилди ва ишга киришиб кетди. Аммо у ишга кўнгилдан киришмаган эди. Унинг ишга кўнгилдан ёндашмаганлиги ишлатган малзамаларининг сифатсизлигидан, эшик-ром ва полларига ишлатилган ёғочларининг қуримаган хўл ёғочлигидан малум эди. Ишни тезроқ битириб нафақага чиқиш пайида бўлган уста узоқ йиллар ишлаб келган касбини шу холда якунлади.
Қурилиш битгач мудир уйни кўздан кечириш учун келибди ва уйнинг калитини уста дурадгорга узатиб «Бу уй сеники. Сенга бу уй биздан хадия» деди. Кутилмаган бу хадиядан уста хайратланиб лол бўлиб ўзини йўқотиб қўйиди. Қилган ишидан уялиб жуда хижолат қилар эди. Кошки уйнинг ўзиники бўлишини билганида эди ишга шундай ёндашмасмиди.
Бу холат бизларнинг хаётимизда хам бордир. Кун сайин ўз хаётимизни қуриб бормоқдамиз. Аммо кўпинча қўлимиздан келса хам, имкониятимиз бўла туриб жуда хам оз ғайрат кўрсатамиз. Натижада хайратга тушиб, лол қолиб ўзимиз қурган уйда яшашимизни тушуниб етамиз.
Агар имконият берилса қурган уйимизни кўнгилдан, бор кучимизни сарфлаб ўзгачароқ қилиб қуришга ғайрат қилар эдик. Афсуски бу лахзаларни қайтариб бўлмайди. Уста дурадгор сизсиз. Хар куни бир мих қоқасиз, бир тахта қўясиз ёки бир девор тиклайсиз.
Бир зот айтганидек «хаётингиз бу ўзингизнинг мусавирлигингиздир.» Бугунги харакатларингиз, мулохазаларингиз эрта яшайдиган уйингизни қуради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев