ok.ru/hangugo дан фойдаланиш қоидалари:
Қуйидаги қонун-қоидалар гуруҳда ва фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқотни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қоидалар ушбу гуруҳнинг барча фойдаланувчиларига тегишли ва улар бу қоидаларга риоя қилишлари шарт.
Агар фойдаланувчиларнинг мавзулари ва шарҳлари (темы и комментарии) ушбу гуруҳнинг асосий талаблари ва мавзусига мос келмаса гуруҳ маъмурияти (администрация) бу маълумотларни ўзгартириш ёки ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга.
Маъмурият Тартиб ва Қоидаларни бузган шаxсларни гуруҳдан четлаштириш хуқуқига эга.
1. Умумий қоидалар
1.1. Фойдаланувчилар мулоқот вақтида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари шарт.
1.2. ok.ru/hangugo дан фойдаланиш ва уни ишлатиш бўйича исталган саволлар туғилган вақтда, биринчи навбатда, “Гуруҳ қоидалари” бўлимини ўрганиб чиқинг, ва фақатгина, шунда ҳам ўзингизга керакли жавобни топмасангиз, муаммоингизни ифодаловчи шарҳ қолдиринг.
1.3. Модераторлар билан вужудга келадиган мунозарали ҳолатларда тўғридан-тўғри администраторга мурожаат қилиш мумкин. Администратор билан фақат e-mail ёки skype орқали боғланиш мумкин
1.4. Ўзингизнинг гуруҳга тегишли таклифларингизни “Гуруҳни ривожлантириш бўйича таклифлар” бўлимида ёзиб қолдиринг.
1.5. Зарурият туғилганда мазкур қоидалар аниқлаштирилади ва тўлдирилади. Ўзгартиришлар Гуруҳ Янгиликлари (Новости) бўлимида эълон қилинади.
1.6. Киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар улар эълон қилинган вақтдан бошлаб амал қилади.
1.7. Қоидаларнинг бирор бир бандини бузиш огоҳлантириш бериш билан жазоланади, қоида қўпол бузилганда эса фойдаланувчи гуруҳдан огоҳлантиришсиз четлаштирилади.
1.8. Барча қатнашчилир мавзу очишдан олдин унинг тўғрилигига ва гуруҳ моҳиятига мослигига ишонч ҳосил қилишлари шарт.
2. Гуруҳдаги чекловлар (Барча фойдаланувчиларига тааллуқли).
2.1. Гуруҳ қатнашчиларини исталган шаклда ҳақорат қилиш (шаxсга қўполлик кўрсатиш, тахдид қилиш, камситиш ва зўравонлик қилиш, мазаҳ қилиш, менсимаслик, ва бошқа одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган тарзда гапириш) таъқиқланади.
2.2. Фотоальбомларда зўравонлик, тахдид, демографик, миллий, диний ёки сиёсий мазмундаги тасвирлар, сўкиниш, ҳақорат (нонорматив лексика, қўполлик) акс эттирувчи тасвирлар юклаш қатъиян таъқиқланади. Шунингдек фаҳш, бузуқлик (порнография), исталган кўринишдаги камситиш, коммерция, реклама ва реклама матнлари, иғвогар тасвирлар, шу билан биргаликда миллатчилик белгилари қўлланилган тасвирлар юклаш таъқиқланади.
2.3. Гуруҳда хақоратловчи ибора ва сўзлардан фойдаланиш таъқиқланади.
2.4. Ахмоқчилик ва иғвогарлик билан шуғулланиш таъқиқланади.
2.5. Мавзулардан четга чиқиш таъқиқланади.
2.6. Турли сабаблар орқали ҳар хил зиддият ва можароларни келтириб чиқариш ва авж олдириш таъқиқланади.
2.7. Гуруҳда шахсий муносабатларни аниқлаштириш ва муҳокама қилиш таъқиқланади.
2.8. Гуруҳ моҳиятига тўғри келмайдиган, фойдали маълумотга эга бўлмаган мавзуларни яратиш ва шарҳлар қолдириш таъқиқланади.
2.9. Тижорат ва реклама ҳарактерига эга бўлган матнлар ёзиш таъқиқланади.
2.10. Гуруҳдан салбий ҳарактерли маълумотларни тарқатиш учун эълон ойнаси каби фойдаланиш таъқиқланади.
2.11. Оммавий, миллий ва диний, сиёсий ва бошқа умумий қоидаларга мос келмайдиган мавзуларни ташвиқот қилиш таъқиқланади.
2.12. Оммавий тарзда Модератор ёки Администраторнинг хатти-харакатини муҳокама қилиш ва даъво билан чиқиш таъқиқланади. Модераторнинг ҳатти-ҳаракатидан рози бўлмаган фойдаланувчилар ўзининг норозилигини Модераторнинг почтасига етказиши мумкин. Агар Модератордан жавоб бўлмаса, ёки фойдаланувчи Модераторнинг жавобидан қониқмаса, Модератор билан мулоқотини Администраторга жўнатиши мумкин. Оxирги қарорни Администратор қабул қилади. Бу қарор оxиргиси хисобланади ва муҳокама қилинмайди.
2.13. Порнографик характердаги материалларни тарқатиш қатъиян ман қилинади.
2.14. ok.ru/hangugo да мавжуд бўлган ва такрорий мавзуларни яратиш таъқиқланади. На сифат ва на тузилиши билан фарқланувчи маълумот такрорий хисобланади.
2.15. Предметларнинг ҳужжатли тасвирлари ва саҳналарини ўзида сақловчи, умумий одоб-аxлоқ қоидаларини бузувчи, қонунда руxсат этилмаган турли xил маълумотлар базаси, ссылка ва шунга ўxшаш маълумотларни сақловчи мавзуларни яратиш ва юклаш учун қўйиш таъқиқланади.
2.16. Турли xил теxник, дастурий ёки бошқа йўллар ва усуллар билан маълумот алмашинувига ҳалақит бериш ва гуруҳ фойдаланувчилари ўртасидаги маълумот алмашинувини бузиш қатъиян ман қилинади.
2.17. Гуруҳдаги ҳар қандай маълумотни ўғирлаш ёки бошқа гуруҳларга жойлаштириш қатъиян ман этилади.
3. Модераторлар ва Администраторлар.
3.1. Модераторлар фаол ва саводли фойдаланувчилар ичидан танланади.
3.2. Гуруҳга модераторлик қилишни истаган шахслар корейс тилида ёзма тарзда (скайп орқали чат) суҳбатдан ўтишлари талаб қилинади. Модераторликка лойиқ топилган шахслар ўз шахсий паспортининг нусхаси ва телефон рақамини админнинг электрон почтасига юборишлари шарт. Булар тақдим қилинмаса модераторлик мақоми берилмайди.
3.3. Модераторлар форумдаги Қоидаларга риоя қилинишини назорат қиладилар.
3.4. Модераторлар Администраторнинг мавзулари ва шарҳларини ўчириши таъқиқланади.
3.5. Мавзуларда ҳатолик бўлса, уларни модераторлар тузатишлари мумкин.
3.6. Администратор ва Модераторлар фойдаланувчининг ҳабарини зарур топган ҳолатларда ўзгартириши ёки ўчириши мумкин.
3.7. Агар мавзу долзарблиги йўқолган бўлса, фойдаланувчилар унинг мохиятидан четлашсалар ёки бошқа сабабларга кўра маъмурият ушбу мавзу ва ундаги шарҳларни ўчириши мумкин.
3.8. Модераторлар гуруҳнинг настройкасига кириши ва уни ўзгартириши қатъиян таъқиқланади.
Юқоридаги қоидаларга риоя қилмаган қатнашчилар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз гуруҳдан четлаштирилишлари мумкин.
Администратор: ok.ru/hangugo e-mail: koreanclass@live.com skype: koreanclass (Uzbekistan)
#GuruhQoidalari
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев