Унинг очилиш маросимида 131 та мамлакатдан ташриф буюрган барча иштирокчи қизлар қатнашди.
Айтиш жоизки, даставвал танлов мамлакат пойтахти бўлган Жакарта шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ Индонезиянинг мусулмон аҳолиси томонидан билдирилган норозиликлардан сўнг танлов Бали оролига кўчирилди. Бу ердаги маҳаллий аҳоли асосан индуизм динига сиғинади.
Қайд этиб ўтамиз, "Дунё гўзали” танлови 1951 йилдан буён ўтказиб келинади. Ундан ташқари яна "Коинот гўзали”, "Мисс Интернешнл” ва "Замин гўзали” танловлари ҳам мавжуд. Венесуэла вакилалари "Дунё гўзли” тарихида энг кўп, яъни олти марта шу номга сазовор бўлган. Анъанага кўра, Дунё гўзали Лондонда бир йил яшайди. 2012 йил 18 августдан бошлаб ушбу ном 23 ёшли хитойлик Юй Вэньсяга тегишли.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев