Эрта тонгдан Барчангизни кайфиятингиз аъло даражада бўлишини тилаб
Гулҳанда ҳанда саҳифасига келган латифалардан эътиборингизга ҳавола этмоқчиман...
ЯХШИ КАЙФИЯТ
* * *
— Дўхтир, мен соғ эмасман!
— Соғ бўлинг! Навбатдаги, киринг!
* * *
Мижоз официантдан сўради:
— Манави товуқли овқатингиз нимадан тайёрланган?
— Шефимизнинг машинаси уриб кетган товуқдан.
* * *
Балиқчи олтин балиқ тутиб олди ва тилагини айтди:
— Мен кичкинагина заводим, ҳовлим, машинам бўлишини истайман.
— Буларни кредитга олмоқчимисан ё ижарагами?
— Нима?! Унда сен ҳам танла, сени сариёғда қовурайми ё ўсимлик ёғида маза қиласанми!
* * *
Бугунги ишни эртага қўйма! Яхшиси, индинга қолдир. Шунда сенинг ихтиёрингда икки кун бўш вақт бўлади. (Дангасанинг маслаҳатидан)
* * *
Грузия армияси. Старшина аскардан сўради:
— Оддий аскар Гивишвили, нега менга салом бермадингиз?
— Ухлаб қолибман, шекилли.
— Ҳа, майли, мен бўлсам ҳурмат қилмайсизми, деб ўйлабман.
* * *
— Холажон, манави қандни енг!
— Вой, раҳмат, болажон!
— Мазалими?
— Ҳа.
— Қизиқ, нега унда мушугим билан итим тупуриб ташлашдийкин?
* * *
Ота уч яшар ўғилчаси билан гаплашяпти:
— Хўроз қандай гапиради?
— Қу-қу-қу-уқ!
— Сигир-чи?
— Мў-ў-ў!
— Чўчқача-чи?
— Хайрли тун, болалар!
* * *
Эркак Сочига келди. Пляжда ўтирса, баданлари офтобда куйган кимса ундан сўради:
— Бунча оппоқсан? Қаерликсан?
— Чукоткалик.
— Нима, сизларда ёз бўлмайдими?
— Бўлади. Фақат мен ўша куни ишда эдим.
* * *
Еврейдан сўрашди:
— Нега еврейлар саволга савол билан мурожаат қилишади?
— Сизга буни ким айтди?
* * *
Грузин балиқ сотяпти. Харидор сўради:
— Балиқ янги келганми?
— Ҳа.
— Нега унда қимирламаяпти?
— Ухлаяпти.
— Нега бўлмаса кўзлари юмуқ?
— Ухлаяпти дедим-ку!
— Нега сассиб кетибди?
— Вей, ухлаганда ким ўзини назорат қилиб тура олади-а?дермиш
Кун бўйи яхши кайфият тарк этмасин...
Телеграм каналидаги Манзилимизга ҳам ташриф буюрсангиз бошимиз кўкка етади...
https://t.me/Gulxanatrofi
@Gulxanatrofi
Нет комментариев