-----------
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
----------
«Менинг умматимнинг энг ёмонлари беҳуда сафсата сотадиганлар, олди ~ кетига қарамай ГАПИРАДИГАНЛАР ва оғзини тўлдириб гапирадиганлардир !
Умматимнинг энг яхшилари АҲЛОҚИ ГЎЗАЛ бўлганлардир», дедилар»!
(Бухорий ривояти...)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Қанчадан қанча гаплар ТИЛ камонидан ўйламасдан отилади...
Натижада ўзидан катта~катта ЖАРОҲАТЛАР қолдиради !
(Араб ҳикмати)
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
“Банда тўрт ҳолатнинг бирида бўлади, уларнинг БЕШИНЧИСИ йўқдир!
Улар: Неъмат, бало, тоат ва гуноҳ.
Агар сен неъматда бўлсанг, демак, Ҳақ таоло сендан ШУКРни талаб қилади...
Агар балода бўлсанг, Ҳақ таолонинг талаби САБР қилмоғингдир!
Аммо, тоатда бўлсанг Ҳақ таоло сендан У зотнинг сенга бўлган ЭХСОНини мушоҳада қилишингни талаб қилади...
Лекин, агар сен гуноҳда бўлсанг, Ҳақ таоло сендан истиғфорни талаб қилади”.
(Абул Аббос Мирсий қуддиса сирруҳ...)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1