Бир гўзални озори,
Айтинг қайда бор экан,
Ошиқларнинг мозори.
Кирмай қўйди сўзимга,
Қайсарлиги олди жон,
Қон тўлдириб кўзимга,
Ноз қилиши бир жахон.
Нафис эсган сабодай,
Ҳарир рўмол бошида,
Жон озиғи наводай,
Ошиқ ўйнар қошида.
Сочларини минг уриб,
Сира бизга боқмайди,
Севдим деса лаб буриб,
Изҳоримиз ёқмайди.
Сулув экан ойдан ҳам,
Ноздан нари кетмайди,
Уч оламан сойдан ҳам,
Йўқдан сира ўтмайди.
Кўндирсайдим боғларга,
Сира кучим етмайди,
Бордош тенгдур тоғларга,
Нозли ёринг кутмайди.
Ҳайқираман тоғларга,
Тоғлар садо бермайди,
Юрак тўлди доғларга,
Дил озоринг келмайди.
Ҳат ёзаман ҳовлиқиб,
Ёрдан жавоб келмайди,
Кутар юрак толиқиб,
Тонглар сира отмайди.
Ёзмай қўйдим атайлаб,
Ўз ҳолича юрсин деб,
Қадам босар авайлаб,
Салонасин кўрсин деб.
Олмай қўйдим назарга,
Майли топсин баҳтини,
Гап тортишар ўзарга,
Ҳеч бўзмайин аҳдини.
Сўз қочириб ҳақимга,
Тинмас оғзи қарғишдан,
Сиғмас дунё сиғимга,
Жон ҳимоя ҳар нишдан.
Бир ҳазил шеър битимда,
Бекорчилик маҳсули,
Дўстлар бисёр боғимда,
Сўлмасин ҳеч ўз гули....
Ориф Сурхон...
11/11/18/...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев