@
Қишлоқларда кунда свет ўчишини.
Ёш болалар тун уйғониб чўчишини.
Пули борлар шахарларга кўчишини.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Саратонда сувсиз сўлар қилсак экин.
Ер солиғин тўлаябмиз аммо лекин.
Хаммасини бир бошидан аста-секин.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Кўчамиз хор неча йилки интиқ тошга.
Ёзда чанги,қишда лойи чиқар бошга.
Бир амаллаб бориб ўша қадим Шошга.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Мен бир шоир қўлга олиб ўткир патни.
Боқиб,билиб битаябман бундай хатни.
Беш йилда халқ бир кўрмаган депутатни.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Шодланардик бўлса гузар, кутубхона.
Биз хам китоб ўқир эдик қурса дона.
Ўзи каби халқ дардини ёна-ёна.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Ёшларимиз ярми туркда, ярми русда.
Ахир токай кун кўрамиз бундай тусда.
Ишсизлар кўп,иш хақи кам бу хусусда.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Айбдормиз унутибмиз биз хам фарзни.
Чорва сотиб тўлаяпмиз М И Б га қарзни.
Энди газ йўқ уйлар совуқ хақли арзни.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Эй масъуллар байтим ўқиб қилингиз ўй.
Қишлоқ кезиб халқингизга кўрсатинг бўй.
Айбингизни хақиқатгўй, халол,халқгўй.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайсизми?
Қишлоқларда қишда газни ўчишини.
Чол,кампирлар совуқдан хўп чўчишини.
Пули кўплар хоов шахарга кўчишини.
Юртбошимга айтсам хафа бўлмайдими?
Ғуломжон Нормат.28*11*2019-й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев