Предыдущая публикация
ЗАЙНАБ ҚЎШИҒИ
Тенгим бошқа, деди ёр,
Топдим десам тенгимни.
Марғилонлик бир дилдор
Тортиб олди бегимни.
Кулгу кетмай кўзимдан
Ёғар бўлди кўзёшим.
Кўз-кўз қилиб бахтини
Ёқар бўлди кундошим.
Нима бўлди, бек йигит,
Бекангизга қараш йўқ?
Кумушдан минг ўргилиб,
Зайнабдан ҳол сўраш йўқ.
Тақдир дердим, шум тақдир,
Кўнглим кўнса — куймасдим.
Бегим, Сизни мен ахир,
Кумушдан кам суймасдим...
Қолсам — дардим бир дунё,
Кетсам — бир уй кўчим бор.
Кумушойни келтирган
Аравада ўчим бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4